UZ

Сўнгги янгиликлар

12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  1 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  1 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  4 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  15 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9

Рўзиқул Бердиев: "Пахтакор" мавсумдаги энг ёмон ўйинини ўтказди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Пахтакор" мавсумдаги энг ёмон ўйинини ўтказди"

Coca-Cola Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.



Ўйин ҳақида

- Ўзларинг гувоҳ бўлдинглар, курашларга, ҳиссиётларга бой ўйин бўлди. Биз "Пахтакор"га ўз ўйинини ўйнашга имкон бермадик деб ҳисоблайман. Фикримча мезбонлар бугун мавсумдаги энг ёмон ўйинларини ўтказишди. Биз уларга кўпроқ босим қилдик, афсуски юзага келган вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. "Пахтакор"дан кўра кўпроқ вазият бизда бўлди деб ўйлайман. Бу футбол, ҳимояда хато қилмаслик керак.

- "Насаф" ўйинида озроқ ўсиш бор, лекин етарли эмасдек. Бунга давралар оралиғидаги танаффус сабабми?

- Танаффус сабаб эмас деб ўйлайман. Кетма-кет икки ўйинда мағлубиятга учрадик. Жисмоний тайёргарлигимиз жойида. Суперлигада бирон жамоа бизнинг йигитларимиз каби югурадиганини кўрганим йўқ. Бугун биз прессингни яхши амалга оширдик. Мағлубиятга сабаб таркибимизда етакчи футболчиларнинг йўқлиги бўлди. Шерзод Насруллаев, Акмал Мозгавой каби футболчиларнинг йўқлиги бизга жуда ҳам панд бераяпти. Марко Станоевични олдинроқда чиқарсак, бизга фойдаси кўпроқ бўларди. Лекин таркиб бунга имкон бермади. Бундан ташқари биз етакчи ва кучли жамоалар майдонида ҳаракат қилдик. Тўғри хулоса чиқарамиз, етакчи футболчиларимиз қайтса, биз олдинги каби ўйинларимизни кўрсатамиз.

- Ойбек Бозоров асосан чап қанотда ўйнар эди. Бугун у олдинга чиқарилгандек кўринди...

- Бугун тактик услубимизда озроқ ўзгариш қилгандик. Ойбек ҳужумчи ортида ўйнаши керак эди. Унга мезбонларнинг асосий ҳужумлари Одил Хамробеков орқали бошланади. Бозоров уни зарарсизлантириши керак эди. Тўғри у ҳужумларда озроқ хатога йўл қўйгандир, лекин ўз вазифасини яхши бажарди. 

- Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳакамлар ҳақида кўп гапирмайман. Лекин бугун ҳиссиётга берилиб баъзи вазиятларда уларга эътироз билдирдим. Ҳакамлар биз билан гаплашманг, бунақа оҳангда гапирманг деб айтаяпти. Нима учун гапирмаслигимиз керак, буни билмадим. Биз ҳақорат қилганимиз йўқ, ҳиссиётга берилган вазиятларда фикр билдирамиз. Шу билан футболимиз қизиқ эмасми? Жим ўтираверсак майдондаги курашни ҳеч ким сезмайди.

- АГМК билан ўйиндан олдик жамоангизни жисмоний холатидан қанчалик қониқаяпсиз?

- Бугун ўйиндан сўнг футболчиларга кўп ҳаракат қилганликлари учун миннатдорчилик билдирдим. Жисмоний тайёргарлигимиз бўйича муаммо кўринмайди. "Локомотив" ва "Пахтакор" билан ўйинларда йигитлар кўпроқ ва тезроқ ҳам югуришди. Албатта муҳими натижа. Бизга баъзи вазиятларда бизга маҳорат етишмаяпти. Бугунги ўйинда мезбонларда маҳорат борлиги учун гол уриб кетишди. Биз 10 та вазият яратиб гол ура олмаяпмиз. Меҳнат қилаверсак натижа ҳам ўзи келади. Футболчиларга шуни таъкидлаяпмиз. 3 та кучли клуб, кучли мураббийлар билан ўйнашимизни, осон бўлмаслигини билардик. Шунга яраша қилдик.

Камчиликларни кўриб чиқамиз. Вазиятларни санаб чиқсак, бизда ҳам имкониятлар бўлди. Агар Норчаев юзага келган вазиятдан унумли фойдаланганида балки ўйин бошқача кўриниш ҳосил қилиши мумкин эди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика