UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  23 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  44 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  8 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  17 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  5 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

Рўзиқул Бердиев: "Ўзимизга керакли ўйинчиларни олиб қоламиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ўзимизга керакли ўйинчиларни олиб қоламиз"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

Рўзиқул Беридев – Бугун АГМК бизга нисбатан яхшироқ ўйнади. Стандарт вазиятлардан унумли фойдаланди. Иккинчи голдан кейин ўйин тақдири ҳал бўлган эди. Албатта охиригача кураш олиб бордик, аммо ҳисобни ўзимизнинг фойдамизга ўзгартира олмадик. Бу ғалаба билан “АГМК” жамоасини табриклайман.

Кейинги ўйинларда жамоамиздан очиқчасига омад ҳам юз угирмоқда. Яхши ўйин намойиш этаяпмиз, лекин гол уришда оқсаяпмиз. Яратилган вазиятлардан фойдаланишда футболчиларимизда совуққонлик етишмаяпти.

Ҳамробековни захирадан тушираётганимизга сабаб, у кейинги вақтларда охирги имкони билан ўйнаяпти. Бобир Абдухолиқов эса биз кутган ўйинни намойиш эта олмаяпти. Жаҳонгир Алиев ўтган “Бухоро” билан бўлган ўйинда яхши ҳаракат қилди. Шунинг учун бугун уни ўйин бошидан майдонга туширдик.

Кейинги пайтларда жамоамиз ҳақида ҳаддан ошиқ гап-сўзлар кўпайиб кетди. Тарқатилган хабарлар орқали ўйинчиларимизни у ёқдан бу ёққа ўзларича трансфер қилишаяпти. Биз бунга эътибор қаратганимиз йўқ. Булар ҳеч қандай асосга эга эмас. Мураббий сифатида ҳозирги бор эътиборим вазиятдан чиқишга қаратилган. Бу ҳақда кўп бош қотираяпмиз. Шахсан мен ҳақимдаги гап ҳам ҳеч қандай асосга эга эмас. Яна такрор айтаман, биз ҳозир бор эътиборимизни юзага келган вазиятдан чиқиб кетишга қаратганмиз. Бизни клуб билан амалдаги шартномамиз бор, шундай экан оғир вазиятдан чиқиб кетишга маъсулмиз. Ўзимнинг ҳам бор фикру-хаёлим ҳозир “Насаф” билан, бунақа миш-мишларга эътибор бераётганим йўқ. Ҳозир ўзимизга керакли ўйинчиларни олиб қолишимиз керак. Тўғри, кимдир жамоамизни тарк этиши мумкин. Бу фақат клуб маблағини тежаш учун амалга оширилиши мумкин. Аммо биз ўзимизга керакли ўйинчиларни олиб қоламиз. Интернет нашрларида чиқаётган хабарлар асоссиз.


Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика