UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Рўзиқул Бердиев: "Обод" раҳбарларида, мураббий ва футболчиларида иштиёқ катта" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Обод" раҳбарларида, мураббий ва футболчиларида иштиёқ катта"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Обод"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Обод" оддий жамоа эмаслигига бугун амин бўлдик. Ўйинга келадиган бўлсак, улар асосан ҳимояда ўйнашди. Шунингдек, қарши ҳужумда ҳам ўз омадларини синаб кўришди. Йигитларга рақибга ҳурматни сақлаган ҳолда ўйнаш лозимлигини айтгандим. Мана ўз ўйинимизни намойиш этдик ва уч очко эгасига айландик. Бу энг асосийси. Футболчилар кейинги ҳафта бўладиган ўйинни ҳам ёддан чиқармаган ҳолда майдонда ҳаракат қилганликлари кўриниб турди. Шу сабабли, балки бугун томошабоп ўйин намойиш эта олмагандирмиз", - деб ўз фикрларини бошлади Рўзиқул Бердиев.

Умид қиламанки, Баҳром кейинги ўйингача соғайиб кетади ва бизга ёрдам бера олади.

Суюнов 10 кун ичида ўйин амалиётига эга бўлмаганди. Шунинг учун уни бугун майдонга туширдик. Лекин, бу дегани "Ал-Жаиш"га қарши ўйинда у аниқ ўйнайди дегани эмас. Бизда Санжар Қувватов ҳам бор. Демак, ўйин куни ким тайёр бўлса ўша майдонга тушади. Легионер ҳақида гапирадиган бўлсам, айни пайтда Раҳматовнинг ўйинлари менга маъқул келмоқда. Шунинг учун уни захирага ўтказиб қўйиб легионерни майдонга тушира олмайман. Футболда ким тайёр бўлса, ўша майдонга тушади.

"Обод" - "Бухоро" ўйинини ЖАР стадионидан туриб томоша қилгандим. Ўша куни тошкентликлар рақибларига катта қийинчиликлар туғдиргандилар. Кейин "Бунёдкор"га қарши ўйиннинг видеосини ҳам кўриб чиқдим. Кўриниб турибдики, "Обод" оддий жамоа эмас. Клуб раҳбарларида, мураббий, футболчиларида иштиёқ катта. Жамоада яхши ишлар олиб борилмоқда. Уларни ҳурмат қилиш лозим", - дея ўз фикрларига якун ясади "аждарлар" бош мураббийи.

"Насаф" матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика