UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  0 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  16 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  446 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  6 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2

Рўзиқул Бердиев: "Навбаҳор" дарвозабонининг ишончли ҳаракати мағлубиятимизга сабаб бўлди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Навбаҳор" дарвозабонининг ишончли ҳаракати мағлубиятимизга сабаб бўлди"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин ўтказдик. Игорь Голбаннинг кутилмаганда олган жароҳати режаларимизни ўзгартириб юборди. Унинг ўрнини тўлдириш учун Ғолиб Ғайбуллаевни ҳимоя марказига ўтказдик. Йигитлар ҳаракат қилишди. "Навбаҳор" дарвозабонининг ишончли ҳаракати мағлубиятимизга сабаб бўлди.

- Игорь Голбаннинг ҳолати қандай?

- Мушакларини тортиб олган дейишди. Тиббий кўрикдан сўнг вазиятини билиб оламиз.

- Бу гуруҳ чиндан "ўлим гуруҳи" мақомига мос келаяпти. "Насаф" Суперлига, ОЧЛ ва кубок учрашувларида иштирок этиш қийинчилик туғдирмайдими?

- Ҳозирча қийинчилик туғдирмаяпти. Бир ҳафта битта ўйин ўткпзаяпмиз. Шу боис ҳар бир учрашувга жиддий ҳозирлик кўраяпмиз. Бу гуруҳнинг ҳар бир вакили финалгача бора оладиган салоҳиятга эга. Балки гуруҳнинг икки жамоаси финалда ҳам тўқнаш келиши мумкин.



- Игорь Голбан жароҳат олган вазиятда Жамбули Жигаури ҳам алмаштирилди. Бунинг сабаби нима?

- Голбан алмаштирилганидан сўнг тактик ўзгаришларни амалга оширдик. Ғолиб Ғайбуллаев ҳимоя марказига ўтди. Мозговой ҳам ҳимоя чизиғига ёрдам берди. Жигаурини тактик ўзгариш сабаб захирага олишга мажбур бўлдик.

- Сизнингча, "Навбаҳор"нинг айни дамдаги таркиби кучлими ёки Самвел Бабаянми?

- Жамоага умумий таъриф беришим мумкин. Кимнингдир шахсияти ҳақида фикр билдириш нотўғри бўлади. "Навбаҳор" ҳозир юртимиздаги энг кучли жамоалардан бири. Таркиб ҳам, мураббийлар штаби ҳам буни яққол кўрсатиб турибди.




Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика