UZ

Сўнгги янгиликлар

16:42Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм” Чехия клуби билан, “Бухоро” Россия клуби билан дуранг ўйнади, ОКМК эса Грузия жамоасидан устун келди  0 15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  3 15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  4 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  8 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  12 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  106 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  1 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  4

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" энг омадли мавсумини ўтказди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" энг омадли мавсумини ўтказди"

Coca Cola Суперлиганинг 26-тури доирасида ОКМК майдонидаги дурангдан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдирди.




- Ўйин жанговар ўтди, майдонда ҳақиқий жанг бўлди. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушгани кўриниб турганди. ОКМК ҳам, биз ҳам ғалаба учун лойиқ ўйин кўрсатдик. Бизда ҳам кўплаб вазиятлар бўлди. Бугун иккала ўйин ҳам дуранг билан якунланди ва биз учун омадли бўлди. Ўйлайманки, "Насаф" кумуш медалларга лойиқ эди. Қийин бўлишини билсак-да, бугун биз натижа учун ўйнадик. Бугун жамоаларда енгиллик кўринмаган бўлса-да, жанговар ўйинни кўрсатиб бера олишди.

- "Насаф" бугун тўлиқ асосий таркибини ўйнатмади. Сиз кўплаб футболчиларни ОЧЛ ўйини учун олиб қўйдингизми ёки ОЧЛ плей-оффи учун медалларни қурбон қилишга тайёрмидингиз?

- Кўп ўйин ўтказдик, шу сабабли доимо кейинги ўйинни ҳам ҳисобга оламиз. Таркибда доимо ротация бўлиб туради, асосан марказий ҳимояда ва ҳужум чизиғида футболчиларга дам бериб турамиз. Чунки ушбу позицияда бизда ротация учун имкониятларимиз бор. Олдинги ўйинда бошқалар ўйнаганди, шу сабабли бугунги учрашувга бошқа футболчиларни жалб қилдик. Биласиз, 3 кундан кейин оғир ўйин ўтказамиз ва буни ҳам ўйлагандик.

- Олдинги матбуот анжуманларидан бирида Сиз ушбу мавсум "Насаф" учун омадли ўтаётганини айтгандингиз. Шу фикрингизда қоласизми? "Насаф" Сизнинг қўл остингиздаги энг яхши мавсумини ўтказдими?

- Албатта. Вице-чемпионлик ва иккита кубокни қўлга киритиш - биз учун тарихда бўлмаган ҳолат. Буни такрорлаш ҳам жуда қийин. Шу сабабли ҳеч шубҳаланмасдан ушбу мавсум "Насаф" учун энг омадлиси бўлди дея оламан.

- Ўтган мавсум "Насаф" сўнгги турда чемпионликни бой берганди. Ушбу мавсумда "Насаф"га чемпионлик учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Бунга бир қанча сабаблар бор. Айниқса, керакли футболчиларнинг жамоадан кетгани, легионерлар трансфери омадсиз бўлганини келтириш мумкин. Барқарорлик, маҳорат етишмади. Барчасини кўриб чиқамиз.

- "Насаф"га ушбу мавсумда 5 баллик тизимда неча баҳо қўясиз?

- Беш баҳо қўяман.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика