Рўзиқул Бердиев мухлислар билан ўзаро суҳбатлашди
22 июл 2016 11:12
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев мухлислар билан ўзаро суҳбатлашди
Кеча Самарқанддаги назорат учрашувини томоша қилиш учун вилоятимиздан кўплаб клубимиз ишқибозлари ташриф буюришди.
Учрашув бошланишигача бўлган вақтдан унумли фойдаланган мухлисларимиз, жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев билан биргаликда буюк давлат арбоби ва саркарда Соҳибқирон Амир Темур бобомиз дафн этилган - Гури Амир мавзолейини зиёрат қилишди. Буюк бобомиз руҳига фотиҳалар ўқилди.
Зиёрат ниҳоясига еткач мухлислар ва Рўзиқул Бердиев ўртасида қизғин суҳбат бўлиб ўтди. Мухлислар ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди. Суҳбатдан мухлисларнинг кўнгли тўлди ва улар жамоамиз мураббийи орқали футболчиларимизга омадлар тилашди.
Албатта бу ўзаро ҳурмат - жамоа ва мухлислар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва ишончнинг ортишига хизмат ҳам қилади.
Шунингдек улар биргаликда эсдалик учун расмга ҳам тушишди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар