UZ

Сўнгги янгиликлар

19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  0 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  7 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  10 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  2 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  5 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  5 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  9 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  7

Рўзиқул Бердиев: "Металлург" биз учун ноқулай рақибга айланиб бормоқда" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Металлург" биз учун ноқулай рақибга айланиб бормоқда"

Олий лиганинг 9-тур ўйини "Насаф" - "Металлург" (0:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Футболда мағлубият ва ғалабалар бўлиб туради. Бугунги ўйинда имкониятни бой беришни кутмагандик. Лекин бугун кутилган натижани қўлга кирита олмадик. Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида айтадиган бўлсам, бошқа тажрибали футболчиларга имконият бердик. Сўнгги йилларда "Металлург" биз учун ноқулай рақибга айланиб бормоқда. Шоҳруҳ Гадоев "Навбаҳор" билан ўйинда ҳам ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантириш олганди. Бугун ҳам бу ҳолат такрорланди. Унга бу борада танбеҳ берганмиз. Футболчи ҳакамнинг қарорини ҳурмат қилиши лозим. Жамоанинг ички муҳитида муаммолар йўқ. Футболчиларга ОЧЛдан чиқиб кетганимиз қаттиқ таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Асосий муаммо руҳият билан боғлиқ деб ўйлайман. Машғулотларда вазиятлардан фойдаланиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Ҳамма нарсани омадга боғлаш ҳам тўғри эмас. Лекин 2-3 метрдан гол уришни машғулотларда футболчига ўргатиб бўлмайди. Бу кўпроқ руҳият боғлиқ бўлса керак ", - дея ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика