UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  0 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  2 16:10U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  33 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  13 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  13 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  45 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5

Рўзиқул Бердиев: "Мен учун тарихий ғалаба бўлди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Мен учун тарихий ғалаба бўлди"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев учун тарихий ўйинга айланган учрашувдан кейин "аждарлар" устози ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Барча мухлисларни табриклайман. Мавсум давомида бизни қўллаб-қувватлаган барча ишқибозларга миннатдорчилик билдираман.Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди.

Танаффусдан кейин эса ўйин тўлиқлигича бизнинг устунлигимиз остида ўтди.
Рақибимиз анча жиддий эди. Аммо бизда, умуман мухлисларимизда ғалабага бўлган иштиёқ жуда кучли эди. Шу боисдан ҳам таблодаги ҳисоб йириклашиб кетди.

Йирик ғалабани кутганмидим? Айтиб ўтдим, рақиб анча жиддий эди. Шу боисдан ҳам ўйиндан аввал йирик ғалабани кутмагандим. Қайсидир маънода, бугун омадимиз ҳам келди. Яратилган вазиятларни барчасини голга айлантира олдик.

Ислом Кенжабоевни нега иккинчи бўлимда туширдим? Бу олдиндан ўйланган режа эди. Биз "Пахтакор" жамоасини чарчашини, таваккал қилиб олдинга ўтишларини кутган эдик. Шу боисдан ҳам бу ўзгаришни иккинчи бўлимга тайёрлаб қўйгандик. "Пахтакор" ютқазиб турганда ҳужумга ўтиб кетишини билардик. Бу эса якунда тўғри қарор бўлиб чиқди.

"Навбаҳор" билан ўйинда ҳам албатта ғалаба учун майдонга тушамиз. Бу учрашувда етакчи ва тажрибали футболчилар хизматидан фойдаланмаймиз, аксинча ёш футболчиларга имконият берамиз.
Етакчи футболчиларимизга эса бугунги баҳсдан кейин таътил бердик.

"Насаф"нинг келажаги? Бу ҳақида ўйлашимиз керак. ОЧЛда, келаси мавсумда чемпионатда муносиб ўйнашни истасак, жамоамиз етакчиларини жамоада олиб қолишимиз керак. Қўшимчасига, жамоамизга кучли ва тажрибали футболчиларни таклиф қилишимиз керак.

Бу борада раҳбарият билан гаплашамиз. Бу жуда муҳим масала.
Кейинги тайёргарлик шу ишлардан бошланади.
Кўплаб футболчиларни кузатиб боряпмиз. Ёшлар таркибидан, биринчи лига жамоамиз сафидаги иқтидорли футболчиларни кузатиб боришда давом этяпмиз.

Қувватовга рақобатчи? Агарда ёш ва иқтидорли дарвозабон бўлса, таклиф этишимиз мумкин. Аммо тажрибали дарвозабон сифатида Қувватовни ўйинлари бизларни қониқтирмоқда. Унга рақобат ҳам етарли. Умид Эргашев ҳам ўз имкониятини кутмоқда. Биз унга ҳам имконият берамиз.

"Насаф"нинг келаси мавсум режалари "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин тузилади.

ОЧЛда ўйнаш учун яхши салоҳиятга эга футболчилар зарур. Бу албатта жиддий масала. ОЧЛда қатнашадиган бўлсак, бизга иккита бир хил таркиб керак бўлади. Чунки икки фронтда яхши иштирок учун иккита тенг кучли таркиб лозим бўлади. Бизни ўз қўз остимизга олиб қўйган футболчиларимиз бор. Ҳозирча уларни номини айтишга эрта.

Бугунги ғалаба мен учун тарихий бўлди. Дарҳақиқат, мен футболга кириб келганимдан кейин илк бор мураббий сифатида кумуш медалини қўлга киритдим. Аввалгиларини эса ёрдамчи сифатида ютгандим. Шу боисдан ҳам ушбу ғалаба мен учун тарихий аҳамиятга эга. Бу мен учун катта ютуқ. Бундан албатта жуда хурсандман.

Ўйиндан олдин мени нима қийнаганди? Босим?

Йўқ, ҳеч қандай босим бўлгани йўқ. Ташқари тарафдан ҳам, ичкаридан ҳам умуман босим бўлмади.

Бугунги ўйинни қиймати шу даражада юқори бўлиб кетгани туфайли, мен фақатгина бир нарсадан қўрққандим.

Бу каби ажиотаж футболчиларга руҳий тарафлама ортиқча босим юкламасин, дея хавфсирагандим. Лекин ҳозирги кунга келиб бизнинг жамоамизнинг тайёргарлиги "Пахтакор"дан кўра яхшироқ. Агарда босим бўлганида, футболчиларимиз бу каби ёрқин ва эркин ҳаракат қила олишмасди. Ва табиийки бу ғалабага эриша олмасдик. Мени чўчитган нарса фақат шу эди.

Лекин бизнинг тайёргарлигимиз "Пахтакор"га нисбатан яхшироқ эди. Буни амалда ҳам исботладик.

Арвеладзе ва "Пахтакор" клубига табриг учун раҳмат. "Пахтакор" жамоаси энди шаклланиш босқичида. Ўйлайманки, келаси мавсумда жамоа янада кучлироқ бўлади.

Жорий мавсумда Олий лигада ярқ этиб кўзга кўринган футболчи? Анча ўйлантирадиган савол. Буни анча чуқурроқ ўйлаб кўриш керак. Биласизларми, терма жамоа БААга ўйиндан аввал мени бир нарса кўп ўйлантирди. Бу ҳужумчи топиш масаласи. Биз Бикмаевга кўпроқ эътибор қилгандик. Кейин эса унинг олдига ёшроқ ҳужумчини излаб кўрдим.

Шуни айтиш керакки, ҳозирги кунда бизда яхши ҳужумчи топиш ҳақиқатда муаммо экан.
Шу учун жуда ярқ этиб порлаб чиқадиган ҳужумчиларимиз йўқ.

Ўзимни жамоамга келадиган бўлсам, Бобир Абдихолиқов бу мавсумда бугун 9-голини киритди. Бир томондан яхши натижа. Аммо бундан ҳам яхши ўйнаса бўлади. Абдихолиқов ҳали кўп меҳнат қилиши лозим.

Бу савол анча қийин. Узоқ ўйлантирадиган савол бўлди. Ҳозир бир футболчини ажратиб кўрсатишим қийин.
Ярқ этиб порлаб чиққан футболчи кўринмади.

Ушбу мавсумда бизда Бобир Абдихолиқов, Ислом Кенжабоев яхши ўйнади. Жамоамизга кўп наф келтирди. Азиз Ғаниев ҳам етакчилар қаторига кирди.

Рейтинг: +70   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика