UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 - 2:0 (матнли трансляция)  38 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  1 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0

Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Насаф" - "Шўртан" (2:0) учрашувидан сўнг "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Аутсайдер жамоалар билан ўйнаганда руҳий тайёргарлик етарлича бўлмайди. Бу ҳақда кўп марта гапирганимиз билан футболчиларнинг ҳам ўйинга ўз руҳий қараши бор. Бу ҳолат биринчи бўлимда яққол кўзга ташланди. "Шўртан" 5-4-1 тактикаси билан ҳимояланганда бизга рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмади. Лекин охиригача сабр қилиб биринчи голни уриб олдик. Шундан кейин устунлик тўлиқ жамоамиз томонга ўтиб керакли ғалабани қўлга киритдик.

- Жавоҳир Сидиқов билан Ойбек Бозоровнинг майдонга тушмагани сабаби нимада? 

- Қанотларда тезкор ўйинчилардан фойдаланишни мақсад қилгандик. Ойбек Бозоров Фарғонадаги баҳсда жароҳат олди, Жавоҳирда ҳам кичик жароҳат бор.

- Янги легионерлар ҳақида нима дея оласиз?

- Жамоамизга яқинда қўшилган хорижлик футболчимиз икки кун умумжамоа билан шуғулланди. Ҳолати ёмон эмас, фақат ўйин амалиёти камлиги учун секин-аста оптимал ҳолатга чиқаришга ҳаракат қиламиз.

- Игорь Голбан 85-дақиқада майдонга тушди.

- Ўйин охирларида узун тўп оширишлар билан ўйнашга ўтилди. Қолаверса Голбан бош билан яхши ўйнагани учун ҳам фойдаси тегишини билиб майдонга туширдик.

- "Насаф"нинг Суперлигадаги рақиблари жонланиб анча яқинлашиб қолди. Буёқда қийин ўйинлар, шу билан бирга Элит Осиё чемпионлар лигаси борлигини ҳисобга олиб "Насаф" чемпионликни қўлдан бой бериб қўймасмикин деган қўрқув йўқми?

- Биз хотиржаммиз. Имкон қадар биринчи ўриндан тушмасликка ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз титулни ўзимизда сақлаб қолиш. Тўғри, очколар йўқотдик, лекин ўйин томонлама ҳар икки таъқибчимиздан яхши эканимизни кўрсата олдик. Ҳали олдинда муҳим беллашувлар кутяпти, Осиёнинг энг яхши жамоалари билан ўйнаймиз ва бу баҳсларда ҳам ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Олдинда "Сурхон"га қарши жиддий ўйин кутмоқда.

- Биз ҳар бир учрашувга жиддий ёндашамиз. Рақибларимиз кучли. Термиздан ҳам яхши натижа билан қайтишга ҳаракат қиламиз. Кейинчалик йўқотилган ҳар бир очко қимматга тушиши мумкин. Буни ҳам ҳисобга олиш даркор.

- Нима деб ўйлайсиз, жамоага инсон руҳияти билан ишлайдиган психолог ёки шунга ўхшаш касб эгаларини жалб этиш керакми?

- Футболда авваламбор бош мураббийнинг ўзи руҳшунос бўлиши керак деган гап бор. Чунки ўйинчиларни мураббий тайёрлайди ва ўз фикрини руҳан футболчилар миясига сингдиришга ҳаракат қилади. Лекин баъзан қанчалик уқтирманг, футболчилар ичидан рақиб кучсиз деган хаёл ўтади. Ҳозирча ҳеч бир жамоада психолог мураббийни кўрмадим, шу боис керакми-йўқми аниқ бир нарса дея олмайман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика