Рўзиқул Бердиев: “Каблаш билан шартномани бекор қилдик”
17 апр 2015 07:55
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: “Каблаш билан шартномани бекор қилдик”
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Рўзиқул БЕРДИЕВ журналистлар саволларига жавоб берди.
-Ўйин анча асабий кечди. Бунга рақиб бизни мажбур қилди. Ўйиндан олдин рақибнинг кучи ва имконияти ҳақида футболчиларимизга аниқ кўрсатмалар бергандик. “Бунёдкор” ва “Пахтакор” билан бўлган ўйинларда улар нималарга қодир эканликларини кўрсата олишган эди. “Қизилқум” жиддий рақиб эканлигини билардик. Биз ғалабага эришдик. Аммо бу осонликча қўлга киритилди деб айтолмайман.
-Ўтган ўйинда ҳам, бугунги учрашувда ҳам жамоанинг легионер футболчиси Олександр Каблашнинг исми шарифи қайдномадан жой олмади. Бунинг сабаби нимада?
-Биз икки томон ўзаро келишган ҳолда Каблаш билан шартномани бекор қилдик. Биз унга жуда кўп имкон бердик. Аммо у жамоанинг ўйинига мослаша олмади. Шу сабаба раҳбарият ва футболчи ўзаро келишиб, шартнома бекор қилинди. Легионер футболчини захирада ушлаб туришдан мантиқ йўқ. Бу униям, бизниям қониқтирмайди. Шу сабаб шундай қарорга келдик. Каблашнинг индивидуал ҳаракатлари яхши. Лекин бизда жамоавий ўйин кўпроқ шаклланган. Шу сабаб балки унинг жамоага киришиб кетиши қийин бўлгандир.

Фикрлар