UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  0 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  49 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  214 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  15 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  6 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Рўзиқул Бердиев: «Ҳужумчиларга эътирозим бор» Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: «Ҳужумчиларга эътирозим бор»

«Сўғдиёна» - «Насаф» учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманида дастлаб «Насаф» жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
- Бугунги ўйинда майдоннинг ҳолати ҳар иккала жамоага салбий таъсир кўрсатди дея оламан. Ҳаммага маълумки, биз ўтган турда уйда очко йўқотгандик. Шу очколарни ўрнини тўлдириш мақсадида шогирдларимга тегишли кўрсатмалар бергандим ва улар ишончимни оқлашди деб айта оламан. .

- Мутахассис сифатида “Сўғдиёна” ҳозирги вазиятидан чиқиб кета олади деб ўйлайсизми?
- Албатта, биринчи навбатда яхши ўйинчиларни жамлаш керак. Мураббий ўша ўйинчиларга ишона олиши керак ва ўша ўйинчилар ҳам мураббий ишончини оқлай олиши керак. Даврон жамоага ажойиб курашувчан футболчиларни жамлаган. Улар бугун ҳамма гувоҳ бўлдики, сўнги дақиқаларгача курашишди. Барибир тажриба ўз сўзини айтди.”Сўғдиёна” азалдан ўз мухлисларига эга бўлиб келган. Жамоани омади келиб, ўз кўзлаган мақсадларига эришишига ишонаман.

- Шоҳруҳ Гадоев қачон майдонга қайтади?
- Шоҳруҳ ўтган йили жароҳат олиб, оёғи синиб, операция қилинганди. Бизни режамиз бўйича у иккинчи даврадан сафимизга қайтади.

- Ҳужумчилар ҳақида…
- Ҳужумчиларимиз умуман ишончни оқлашмаяпти. Улар билан алоҳида гаплашиб оламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика