UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  0 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  13 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2

Рўзиқул Бердиев: “Ҳурматли журналистларимизга каттадан–катта ташаккурларимни билдираман” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Ҳурматли журналистларимизга каттадан–катта ташаккурларимни билдираман”

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Нефтчи" билан ўйин ҳақида ушбу фикрларни билдириб ўтди.

"Бугунги учрашувда йигитларга асосан тўпни кўпроқ назорат қилиб, рақибнинг бўш зоналаридан кўпроқ фойдаланишни айтган эдик, улар бу кўрсатмаларимизни тўлиқ адо этишди. Гувоҳи бўлдингиз, бу орқали бугун биз ҳақли  ғалабага эришдик. Жамоамиз бугун ажойиб ўйин намойиш этди.

Дилшод Раҳматуллаев энди ўз формасини тиклаб бораяпти, биласизлар у ўтган мавсумнинг охирларида жароҳат олган эди. У тажрибали ўйинчи, албатта кейинги ўйинларда у бизга тўлиқ ёрдам бера олади.

Йил лауреати бўлиш албатта ёқимли. Бу нафақат менинг ютуғим, балки бутун жамоанинг, клубимизнинг ютуғидир. Бундай шарафга битта мураббийнинг меҳнати камлик қилади. Аввало клубимиз раҳбарларининг бизга нисбатан кўрсатаётган ғамхўрликлари бу ютуқларга омил бўлаяпти. Қолаверса, бунинг замирида бутун клубимизнинг катта меҳнати ётибди. Албатта, эътироф этаман, менга овоз берган мамлакатимизнинг барча ОАВларига, жумладан ҳурматли журналистларимизга каттадан –катта ташаккурларимни билдираман. Уларга ижодий баркамоллик тилаб қоламан. “Насаф” бундан кейин ҳам мухлисларга чиройли ва мазмунли ўйинларни  улашишда давом этаверади", - дейди Бердиев.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика