UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Рўзиқул Бердиев: "Ғалаба қозонишимиз шарт эди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ғалаба қозонишимиз шарт эди"

ОЧЛ 1-тури доирасида "Ал Садд"га қарши ўйиндан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин қизиқарли воқеликларга бой бўлди. Голлар, қизил карточкалар. Ўйиннинг боришига қарайдиган бўлсангиз, биз ғалаба қозонишимиз шарт эди. Жуда очиқ ўйин бўлди. Бир вазият орқали бирор жамоа ғалабани илиб кетиши ҳам мумкин эди.

- "Насаф" бир очко олдими ёки икки очко йўқотдими?

- Қийин ўйин бўлишини билардик, шу сабабли бир очкога ҳам рози бўлардик. Аммо рақиб аввалига бир киши кам бўлиб қолганидан кейин ғалабани ўйладик. Кейинчалик улар яна бир киши кам бўлиб қолди. Менимча икки очко йўқотдик.

- Мантиқан олиб қараганда рақибдан икки киши кўп бўлиб ўйнаган тақдирда исталган жамоа рақибини ўз жарима майдончаси ичига қамаб, саноқсиз зарбалар бериши керак. Аммо 30 дақиқа ичида иккитагина зарба кам эмасми?

- Албатта, бу бизнинг камчилигимиз. Охирги пайтларда ё сўнгги пасни берадиган ёки сўнгги зарбани йўллайдиган футболчи топилмаяпти. Рақиблар камчилик бўлиб қолганидан кейин бутун таркиб билан ҳимояга ётиб олишди. Шу сабабли зарба беришга қийналдик. Ёддан чиқарманг, бу "Ал Садд" жамоаси. Улар хатто камчилик бўлиб ҳам дарвозамиз олдида хавфли вазият ярата олишди. Шунинг учун ҳам ҳар қандай бундай рақиблар билан эхтиёт бўлиб ўйнаш керак.

Рейтинг: -40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика