UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  0 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  5 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  0 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  1 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  0 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  15 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  6 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  7 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  9 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  5 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  9 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1

Рўзиқул Бердиев: “Ғалаба керак эди ва унга эришдик” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Ғалаба керак эди ва унга эришдик”

Суперлиганинг 9-турида доирасида “Насаф”- “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугун ҳақли ғалабага эришдик. Кутилган ўйинни намойиш этиб, кўплаб хавфли вазиятларни ярата олдик. Йигитлар кўрсатган ўйиндан, натижадан мамнунман. Киритилган иккита голдан ташқари яна кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Улардан самарали фойдаланганимизда ҳисоб бунданда йирик кўриниши ҳосил қилиши мумкин эди. Муҳими бугун бизга ғалаба керак эди ва биз бунга эришдик... Бугун Умиджон Эргашевга имкон бердик. У руҳий тушкунликка тушмаслиги учун бу зарур эди. Бугунги баҳсда у ёмон ҳаракат қилмади. Таркибимизда тўрт нафар ёш дарвозабонлар бор. Биз уларга ишонамиз ва барчасига имкон берамиз.

-Тўғри, Ҳумоюн Муртазоев қулай имкониятлардан фойдалан олмаган ҳолатлар ҳам бўлди. Аммо бугун у иккита гол уриб, ғалабамизни таъминлади. Бобир Абдуҳолиқов жароҳати боис ўйин амалиётисиз қолди. У 4 кундан буён умумий гуруҳда машғулотларда иштирок этмоқда. Кеча ўринбосарлар сафида бир бўлим ўйнади. Бугун ҳам унга имкон бердик. Ўйлайманки, у ҳали ўз сўзини айтади.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика