

Интервью чоғида мураббийга легионерлар борасида ҳам савол беришди.
- "Насаф"нинг Туркиядаги йиғинига Испанияда ўйнаган чилилик футболчи қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Бунга нима дейсиз?
- Бу нарсалар миш-миш. Йиғин давомида ҳеч қандай легионерни синовдан ўтказмадик. Бундай нарса бизнинг режамизда йўқ эди. Агарда режамизда легионер ўйинчи қўшиб олиш бўлганида Огнен Красични қайтариб олган бўлардик. Шу боис бошқа вариантларни кўрмадик. Фақат таркибимизда борлари билан йиғин олиб бордик ва режаларимиз айнан ўша ўйинчилар билан боғлиқ эди, - дейди Рўзиқул Бердиев.




