

- Футболда асосийси натижа. Бугун "Бунёдкор" жамоаси натижа учун ўйнади ва ўзига керакли 3 очкони қўлга киритди. Биз ўйин жиҳатидан яхшироқ ўйнагандирмиз, аммо ўзимиз мақсад қилган камида бир очкони ҳам ололмадик. Иккинчи бўлимда кўпроқ ташаббусга эга бўлдик. Аммо кўплаб позицион ҳужумларимизни голга айлантира олмадик. Муҳаммадиевни захирага олганимиз бу тактик ўзгариш бўлди. Шерзод Аъзамовни эса жароҳат олгани учун захирага олишга мажбур бўлдим.




