UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  6 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги рақибимиз биздан кўра тажрибали эди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги рақибимиз биздан кўра тажрибали эди"

Coca Cola Суперлига 17-тури доирасида "Локомотив" - "Насаф" учрашувидан кейин "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун тажрибали жамоага муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бироқ барибир тажриба ва маҳорат ўз сўзини айтди. Бугун биз ўз услубимиз доирасида ҳаракат қилдик. "Локомотив"га гол уриш учун камроқ имконият яратишга, уларнинг бўш зоналаридан унумли фойдаланишга, уларни тўпсиз қолдиришга интилдик, аммо буни ҳар доим ҳам эплай олмадик. Чунки "Локомотив"нинг бир неча футболчилари эркинроқ ўйнашди. Гол ўтказиб юборган вазиятимизда футболчиларим диққатни бироз йўқотишди ва ўша вазият ўйин тақдирини ҳал қилди. 

- Жамоангизнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?
- "Локомотив"дек рақиб бўлганидан кейин ўйинимизни юқори баҳолай оламан.

- "Насаф" ушбу рақибига иккала ўйинда ҳам 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Бунга қандай изох бера оласиз?
- Бизга совуққонлик етишмаяпти. Қаршида бўлган ўйинни эсласангиз, муносиб ўйин намойиш қилиб, кўплаб вазиятлар яратгандик. Аммо ўзингдан кучлироқ ва тажрибалироқ бўлган жамоага қарши ўйинда албатта гол урмасанг, мағлуб бўлишинг аниқ. Бугун шундай бўлди. Учрашувлар давомида биз кўплаб вазиятлар яратяпмиз, бироқ булардан фойдалана олмаяпмиз. "Қўқон-1912"га қарши ўйинда ҳам шундай бўлди.

- Суперлига доирасида сафарда ўтган энг қийин ўйин сифатида "Локомотив"га қарши ўйинни келтира оласизми?
- Бу йил лигада кутилмаган натижалар кўп бўлмоқда. Кўп жамоаларнинг савияси тенглашаётгандек. Шунинг учун ҳам, нафақат сафардаги, балки уйдаги ўйин ҳам қийин ўтмоқда. Ғалабага эришиш учун уй ёки сафар деб ажратмасдан бор кучни ишлатиш керак.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика