UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  4 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  2 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  14 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  13 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  28 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  5 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  69 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2

Рўзиқул Бердиев: “Бугун кучли ўйнаб, очко йўқотдик” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Бугун кучли ўйнаб, очко йўқотдик”

Учрашув ниҳоясида жамоамиз устози Рўзиқул Саъдуллаевич ўйин ҳақида ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

“Динамо” жамоасини ҳурмат қилган ҳолда айтаман, бугунги ўйин бизнинг тўлиқ устунлигимизда ўтди. Аммо биринчи бўлиб гол ўтказиб, вазифамизни оғирлаштириб қўйдик. Иккинчи бўлимда футболчиларимизга кўпроқ ҳужумга эътибор қаратишлари ҳақида кўрсатма бердик. Бунинг уддасидан ҳам чиқдик. Афсуски яратилган кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик, фақат бир вазиятни голга айлантира олдик. Бугун биз ғалаба учун ўйнаган эдик, бугун икки очко йўқотдик. Биз учун ҳисоб қониқарсиз бўлди. Бугун омад биздан юз ўгирди. Кейинги ўйинларда вазиятларни голга айлантиришда оқсаяпмиз, бу камчилигимизни бартараф этмасак, оқибати яхши бўлмайди. Бу камчилик устида энди жиддий ишлаймиз.

Бу йилги чемпионатда яхши ўйин намойиш этиб, очколарни йўқотаяпмиз. Бошқа жамоалар иштирокига тўхталадиган бўлсам, жорий мавсум қизиқарли бўлаяпти. Ҳаттоки етакчи жамоаларнинг очко йўқотиши оддий ҳол бўлиб қолди. Бу етакчи жамоаларнинг кучсизланди дегани эмас, балки бу йил кўплаб жамоаларга эътибор кучайди. Яъни аввалги чемпионатларда ўртача иштирок этиб келаётган клублар энди кучая бошлашди. Бу албатта чемпионатимиз қизиқарли ўтишига туртки бўлмоқда.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика