UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07LʼEquipe. Ҳусанов рамзий терма жамоадан жой олди  1 09:33«Пахтакор» футболчиси легионерга айланиши мумкин  1 08:58«Арсенал» етакчиси узоқ муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  3 08:22«Сўғдиёна» футболчиси «Қўқон-1912»га ўтишга яқин  1 07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  15 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  1 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  11 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  3 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  3 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1

Рўзиқул Бердиев: "Бугун жамоамиз кўрсатган ўйин мени қониқтирмади" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бугун жамоамиз кўрсатган ўйин мени қониқтирмади"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Бугун икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди. Ўйин давомида ҳеч бир жамоада яққол устунлик кузатилмади. Охирида омадимиз келиб гол уриб кетдик ва ғалабага эришдик.

Тўғрисини айтганда, бугун жамоамизнинг ўйини мени қониқтирмади. Бундай бўлишини аввалдан билгандим, чунки жамоанинг холати биз кутганчалик эмас. Шундай бўлса ҳам бугун сафарда қийин жамоа устидан ғалабага эришдик. 

- "Насаф" ўйин давомида 2 та вазиятда фэйр-плейга амал қилмагандек кўринди. Бунга изоҳингиз қандай?

- Ойбек Рустамов йиқилганидан сўнг кўрган бўлсангизлар тўп биринчи Славко Лукичда эди. У олдинга узатма беришда хатога йўл қўйди. Шундан сўнг биз тўпни эгаллаб олдик. Шу сабаб биз ўйнаб кетдик. Албатта, бу вазият учун биз йигитлар билан гаплашамиз. Бу футбол ва қаердадир шундай холатлар учраб туради.

- Гол бўлган вазиятда мезбонлар посбони Музаффар Абдуллаевга нисбатан қоида бузилгандек кўринди. Бу вазият борасида фикрингизни билсак...

- Ўша вазиятда ҳакамлар бизга нисбатан яқинроқ турганди. Буни ҳозир гапираяпмизу лекин ўша холатни такроран кўриш керак. Стандарт вазият эди, бунақа холатларда ҳакамларнинг диққат эътибори янада ортади. Фикримча, бу ерда хатолик йўқ эди.

- "Насаф" ОЧЛда гуруҳ босқичидан чиқди. Ижобий натижадан келиб чиқиб жамоа вакилларига хориждан таклифлар тушмадими?

- Ҳозирча бизда бирон аниқ таклиф йўқ. Лекин ўша жойда кўрдик, жамоамиз иштирокидаги ўйинларни жуда кўплаб футбол агентлари кузатишди. 

- "Қўқон-1912" жамоасининг бугунги ўйини дуранг натижага мос эди деб ҳисоблайсизми?

- Албатта, бизга озроқ омад кулиб боқди. Бугунги ўйинда шамол эсаётгани ўйин сифатига таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Биз мезбонлардан бугун чўчиб тургандик. Чунки жамоамизнинг айни вақтдаги холатини яхши деб бўлмас эди. Оғир ўйинларни ўтказиб келдик, тикланишга 3 кундан камроқ вақт бўлди. "Қўқон-1912" ўйинларини кўриб чиқдик, жамоа узун узатмалар ва стандарт вазиятларга суянади. Шу сабаб биз йигитларга стандарт вазиятларга эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишлари лозимлиги ҳақида тушунтирдик. Бугун мезбонлар майдонда биздан кўра яхшироқ ҳаракат қилишди.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика