UZ

Сўнгги янгиликлар

21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  1 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  0 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  0 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  1 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  25 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4 19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  1 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  1 18:34"Сурхон" собиқ устози Баҳрайннинг 5 карра чемпиони бош мураббийи бўлди  6 18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  4 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  3 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  19 17:31Ўзбекистон U-16 Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этади  1 17:15Расман: Элдорбек Суюнов - “Навбаҳор” футболчиси!  15

Рўзиқул Бердиев: "Биз курашни мавсум охиригача давом эттирамиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Биз курашни мавсум охиригача давом эттирамиз"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди. Ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб саволларга жавоб бериб ўтди.

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ғалаба бизга руҳий томондан ҳам жуда керак эди. Хабарларингиз бор, ўтган учрашувларда очко йўқотдик, Кубок финалида ҳам мақсадимизга эриша олмадик. Ана шу муваффақиятсизликлар ўйинчиларимиз руҳиятига жуда катта таъсир қилган эди. Уларда тушкунлик кайфияти вужудга келганди. Шунинг учун бугунги ўйин биз учун жуда муҳим эди. Бугун ҳам кучли рақибга қарши тўп сурдик, "Нефтчи"даги кейинги ўзгаришлардан сўнг, уларнинг ўйинида ҳам ижобий ўзгаришлар рўй берди, улар комбинацион ўйинлар ташкил қилишаяпти, буларни ҳисобга олиб, ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Аммо бизда нафақат руҳий томондан балки таркибдаги йўқотишлар ҳам қийинчиликлар тўғдираяпти. Бугун шуни алоҳида таъкидлардим, йигитлар барча қийинчиликларга қарамасдан бугун жуда катта ирода намойиш этишди. Мен улардан жуда миннатдорман. Уларга катта раҳмат айтаман. "Нефтчи" ҳам бошқа жамоалар ҳам бизга нисбатан Қаршида асосан ҳимоявий ўйин намойиш этишади. Бугун ҳам шундай бўлди. Йигитлар ўзларига берилган кўрсатмаларни яхши бажаришди ва шунинг эвазига ғалаба қозониб, муҳим уч очкони қўлга киритдик, ҳаммаларингизни бугунги ғалаба билан табриклайман."


- Бугунги ғалаба кейинги ўйинларда жамоа аъзоларига руҳий томондан ижобий таъсир кўрсатади деб ҳисоблаймиз. Кечаги "Локомотив" ва "Пахтакор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Мурод Исмоилов "юқори ўринлар учун курашда бизнинг ҳам "Насаф"нинг имкониятлари тенглашди",- деди, бунга муносабатингиз қандай?

- Албатта ҳар бир жамоа мураббийи ўз фикрига эга, балки у ўз жамоаси имкониятларини ҳисобга олиб шундай фикр билдиргандир. Менинг фикримча эса бизнинг имкониятимиз юқори ўрин учун курашиш кўпроқ деб ўйлайман.Биз улардан яна тўрт очко ўтиб кетдик. Бундан бўён ҳам ҳар бир учрашувда қаттиқ кураш олиб борамиз, биз чемпионат охиригача бушашмаймиз.


- Бугун жароҳат олиб, майдонни тарк этган Эркин Бойдуллаев аҳволидиан хабарингиз борми?

- Афсуски, бугун асосий таянч ярим ҳимоячимиз Эркин Бойдуллаев жароҳат олди, унинг жароҳатини жиддий дейишмоқда. Бу биз учун яна катта йўқотиш. Начора унинг ўрнига энди заҳирадан ўйинчи излаймиз. Мана кўрдиларингиз бугун унинг ўрнига майдонга тушган Улуғбек Дадабоев ёмон ўйнамади, у энди 20 ёшга кирди. Умид қиламанки, у Эркинни йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилади.


- Бугун чиройли ғалабадан сўнг, эътироз билдириш ноўрин бўлсада. Афсонавий ҳужумчимиз Зафар Холмуродов гўёки эътибордан четда қолмоқда, уни мураббий ўйинчи сифатида майдонга тушириб, хайрлашув учрашувини чиройли тарзда ташкил қилиш керакмасми?

- Раҳмат, буни эътироз деб ўйламайман. Зафар Холмуродов бунақа эътиборга ва ҳурматга лойиқ инсон, унинг жамоага жуда катта меҳнати синган ва "Насаф"нинг тарихида чуқур из қолдирган ўйинчи ҳисобланади. Буни клуб раҳбарлари билан маслаҳатлашиб, албатта ташкил қиламиз. Ҳозирги кунда Зафар Холмуродов менинг энг яқин ёрдамчим, у асосан ҳужумчиларимизга ўз тажрибаларини ўргатмоқда.


- Ўринбосарлар ўйинида пасайиш сезилмоқда, бунга сабаб нима?

- Бу савол менга эмас деб ҳисоблайман, бу саволни жамоа мураббийига бериш керак. Аммо мен ҳам буни сезаяпман. Бундан ачинаман, бу билан албатта қизиқиб, вазиятни унглашга ёрдам қиламиз.


- Ҳар доим "Насаф" мавсум бошида яхши ўйин кўрсатиб, мавсум охирида кўзланган мақсадга эриша олмай қоламиз.

- Назаримда Кубок финалидаги мағлубият  ҳақида гапираяпсиз, биласизми? Савия жиҳатдан "Бунёдкор" жамоасига тенглаша олмаймиз. Бунда катта фарқ бор. Уларда жуда катта тажрибага эга ўйинчилар йиғилишган. Аммо бизда Шохруҳнинг ва Шуҳратнинг йўқлиги ўйинимиз тезлигига катта салбий таъсир кўрсатди. Агар улар жамоада бўлишганида биз мақсадга эришган бўлардик. Яна мана шунақа ёш ўйинчилар билан Кубок финалига чиқишни ҳам ўзи бўлмайди. Майли бу йил бўлмаса келаси йил яна уриниб кўрамиз. Кураш давом этаверади.

Ҳозир Шуҳрат Муҳаммадиев машғулотларга қайтди. Шунингдек Жаҳонгир Жиямуродов ҳам Кенжа Тўраев ҳам ўйинга қайтди, улар ўринбосарларимизга ёрдам беришаяпти. Аста секин асосий таркибга қўшиб оламиз. Афсуски, Шохруҳ Гадоев ҳақида бундай дея олмайман. Уни майдонга тушишига ҳали вақт керак.

Матбуот анжумани ҳақидаги ҳисобот "Насаф" ПФК матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика