Рўзимбой Аҳмедов "Нефтчи"га қайтади. Агар...

Narzulla Saydullayev
3 янв 2015
Фарғоналик мухлислар учун ажойиб янгилик.
“Нефтчи” матбуот хизматининг сайтимизга маълум қилишича, Рўзимбой Аҳмедов жамоага қайтмоқда. Хабарингиз бўлса керак, Аҳмедов декабрь ойида Қозоғистоннинг “Қайсар” клуби йиғинида иштирок этиб қайтганди.

Афтидан томонлар шартнома борасида келиша олмаган кўринади. “Нефтчи” раҳбарияти эса Рўзимбойга жамоада бу йил ҳам қолишини хоҳлаётганини маълум қилиб, унга янги шартнома таклиф қилган.

Мазкур масала яқин кунларда ҳал бўлса ажаб эмас. Эслатиб ўтамиз “Нефтчи” аъзолари бугун ўз қароргоҳида йиғилишади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia