UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  17 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  5 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  11 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Рўйхатдан ўтиш навбати футзал ва аёллар футболига келди Янгиликлар

Рўйхатдан ўтиш навбати футзал ва аёллар футболига келди

Янги мавсумда янгича кўринишда старт олган Суперлиганинг икки тури ҳам ортда қолди.

Икки тур якунлари таассуротлари аксарият мухлисларда ижобий эканлиги сир эмас. Жамоаларнинг қисқариши, ўйин вақтларининг кеч соатларга белгиланиши ва яна бошқа сезиларли ислоҳотлардан шубҳага борган баъзи футбол ишқибозлари шубҳалари ўринсиз эканлигини тан олаётганликлари ҳам бор гап. Суперлига ўз ўзанига тушиб олди, энди навбат Про-лига, футзал ва аёллар футболига ҳам етиб  келмоқда.

Авваллари олий ва биринчи лига (ҳозирги суперлига ва Про-лига) жамоаларини рўйхатдан ўтказиш (“заявка”) масъулияти ПФЛ зиммасида бўлиб, футзал ва аёллар футболи бўйича бу амалларни Ассоциациялар бажарарди. Энди эса Ассоциациялар тугатилди, иккала футбол кўриниши ҳам ПФЛ таркибига бирлашди. Демак, рўйхатдан ўтказиш масалаларини ҳам энди ПФЛнинг шу соҳа мутахассислари амалга оширишмоқда.

Про-лиганинг “Ифтихор”, “Ёзёвон”, “Истиқлол”, “Зомин”, “Норин”, “Хоразм”, “Бунёдкор-2”, “Пахтакор-2”, “Локомотив-БФК”, “Ғиждувон”, “Орол”, “Андижон”, “Машъал”, “Шўртан” ва “Динамо” жамоалари рўйхатдан ўтиш дорасидаги дастлабки ҳаракатларни амалга оширишди. Жамоалар бугундан хужжатлардаги камчиликларни бартараф этиб, мавсумда қатнашиш рухсатини олувчи сўнгги рўйхат топширишга киришишди. Бугун “Ифтихор”, “Ёзёвон” ва “Истиқлол” жамоалари вакиллари  ПФЛга ташриф буюришди. Эртага “Зомин”, “Норин” ва “Хоразм” жамоаларининг навбати. 16 мартда “Бунёдкор-2”, “Пахтакор-2”, “Локомотив-БФК”, 19 мартда “Ғиждувон”, “Орол” ва “Андижон”, 20 мартда эса “Машъал”, “Шўртан” ва “Динамо” жамоалари назоратдан ўтадилар.

Шунингдек, 12 мартдан футзал ва аёллар чемпионатида қатнашувчи жамоалар ҳам футболчиларини рўйхатдан ўтказишга киришишган. Футзал бўйича рўйхатдан ўтишнинг сўнгги муддати 27 март санасига белгиланган бўлса, аёллар футболида клублар вакилларига 27 мартга қадар имконият берилган. Футзал чемпионатида Суперлига клублари – 12та жамоа қатнашади, аёллар футболида эса 12та клубга қўшимча равишда “Андижанка” ва  “Шўртан” жамоаларига ҳам рухсат берилган.

Эслатиб ўтамиз, Про-лига мавсумига 25 мартда, футзал чемпионатига 30-31 мартда, аёллар чемпионатига эса 1 апрелда старт берилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика