

Ройснинг Дортмунднинг "Боруссия"си билан шартномаси июнь ойи охиригача амал қилади. Ҳозирча 34 ёшли футболчи ёзда амалдаги жамоасини тарк этишини эълон қилмаган.
Унинг хизматларига даъвогарлар кам эмас. Туркия ОАВ Ройсга "Трабзонспор" қизиқиш билдираётганини таъкидламоқда. Биринчи таклифлар қишда тушган, аммо футболчи трансфер ҳақида эшитишни истамаганди.
Ройс жорий мавсум "Боруссия" таркибида 27 та ўйинида майдонга тушди ва 6 та гол, 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди. У Евро-2024 учун терма жамоага чақирилишдан умидвор.



