

"Погба - МЮ учун катта муаммо. Агарда у асосий таркибга кира олмаса - яхши иш бўлмайди. Биз юқори савияли футболчилар майдонга тушганидан кейин ўйинни ўзгартиришини кутамиз.
Погба майдонга тушди, бироқ ҳеч нима қила олмади. У биринчи голга ҳудди мактаб боласидек реакция қилди. У хавфни ҳис қилмаяпти. Жамоада бўлишнинг моҳияти - жамоадошинг хато қилса, уни ёпиб туриш.
"Юнайтед" футболчилари фақатгина ўзлари учун ўйнашмоқда, шерикларига ёрдам беришмаяпти. МЮда ўйнаб юрган вақтларим бу клубнинг тарихи, босими ва мухлисларининг талабини билган ҳолда тўп сурганман.
Ҳозирги пайтдаги футболчиларнинг ўйинларига эътибор берар эканман, улар масъулиятни ҳис қилишмаяпти", - деди Кин.




