Рой Кин: "Икки ўйинда икки гол. Бундай футболчиларни четга чиқариб бўлмайди"

Mirjalol Normatov
27 ноя 2022, 10:38
Собиқ футболчи Рой Кин Аргентина термаси ҳужумчиси Лео Мессининг ЖЧ-2022даги Мексикага қарши ўйинини баҳолади.

Кечаги баҳсда форвард бир гол ва бир голли узатма амалга оширди.

"У ҳали ҳам буюк футболчи эканлигини исботлаб қўйди. Барчасини эпизодлар ҳал қилади: унинг техникаси, вазиятларни якунлай олиши. Унинг ўйинга аниқ мақсади бор. Икки ўйинда икки гол - бундай футболчиларни четга чиқариб бўлмайди.

Аргентинага тан бериш керак, улар ўйинни ўзгартира олишди ва маҳорат эвазига ғалабага эришишди. Бугун улар ўзларини яхшироқ ҳис қилишди", - деди собиқ футболчи.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ITV1

Сўнгги янгиликлар

Барча ›