Рой Кин: "Деклан Райс бу нархга арзимайди"
07 авг 2023 18:49
Янгиликлар
Рой Кин: "Деклан Райс бу нархга арзимайди"
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Рой Кин "Арсенал" ярим ҳимоячи Деклан Райс учун жуда кўп пул сарфлагани ҳақида гапирди.
"Табиийки, энди унинг атрофида даражаси юқорироқ шериклар бўлади ва у аввалгидан олдинроқда ҳаракат қилса, унга қўйиладиган талаблар ҳам ўзгаради. У жисмонан бақувват ва жамоаси кўпроқ гол уриши учун салоҳияти етарли.
Аммо буларнинг барчаси билан бир қаторда, унинг трансфери учун кўпроқ тўлашгани ҳам аниқ. Бу Деклан Райс, юз миллион фунтдан қимматроғига арзимайди. Тўғри, ҳозирги замонда бу таърифни кўпчиликка ишлатиш мумкин. Аммо... Яқин бир-икки йилда унинг асл даражасини билиб оламиз", – деди Кин ITV эфирида.
Эслатиб ўтамиз, лондонликлар футболчини 105 миллион фунтга сотиб олди. Бу британ футболи тарихидаги энг йирик ички ўтиш саналади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар