

Захирадан майдонга туширилган Элдор Шомуродов 89-дақиқада Роман Ерёменконинг пасидан сўнг, боши билан чиройли тарзда рақиб дарвозасини ишғол этди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Валерий Карпин фикрлари билан бўлишди.
«Шомуродов захирадан ўйинга қўшилиб, ўйинга таъсир ўтказа олди. Сабаби, у кучга тўлган ҳолда майдонга тушди ва захирадаги футболчиларнинг барчасидан шу талаб этилади. У гол уришдан ташқари, узатмаларни қабул қилиши, рақибларга қийинчилик туғдириши, жамоадошларига эркинлик яратиши керак эди ва ҳаммасини ижобий бажарди», – дея қайд этган Карпин.



