UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  0 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  2 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  5 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  2 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  7 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  0 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  0 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  2 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  19 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0 13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  1 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  8 12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  15

Ростданми? Йирик ҳисобда ғалаба қозонган "Локомотив"га техник мағлубият ёзилиши мумкин Янгиликлар

Ростданми? Йирик ҳисобда ғалаба қозонган "Локомотив"га техник мағлубият ёзилиши мумкин

Янги қуриб битказилган "Бунёдкор" стадионида Суперкубок учун ўйин бўлганидан хабарингиз бор.
Бунда "Локомотив" "Пахтакор" устидан йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Лекин учрашувдан сўнг "Локомотив"га техник мағлубият ёзилиши ҳамда жамоа Суперкубокдан қуруқ қолиши мумкин. Бунга сабаб ўтган йил мавсумнинг охирги ўйини - Ўзбекистон Кубоги финалида "Локомотив"га ғалаба келтирувчи гол муаллифи бўлган Жасур Ҳасанов қизил карточка олиб майдонни тарк этган.

Яхши биламизки, мавсумнинг охирги беллашувида қизил карточка олган футболчи янги мавсумнинг биринчи расмий ўйинини ўтказиб юбориши керак бўлади. Янги 2015 йилги мавсумнинг илк расмий учрашуви эса айнан Суперкубок ҳисобланади. Биласиз, бугунги ўйинда Жасур Ҳасанов қайдномага киритилди ва ҳатто захирадан Тимур Кападзе ўрнига майдонга тушди. Учрашув эса "Локомотив"нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Хўш, бу борада ПФЛ нима дейди? "Локомотив" Жасур Ҳасановни майдонга тушириб, тўғри қилдими ё нотўғрими? Бу саволга кейинчалик атрофлича жавоб излаб кўрамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика