

Маълумотларга кўра, Милнернинг жорий мавсумдаги ўйини ва Англия терма жамоасининг марказий чизиқдаги муаммолари Гарет Саутгейтни 32 ёшли футболчига эътибор қаратишга мажбур қилди. Мутахассис Милнер билан шахсан суҳбатлашиб олди, 2016 йилда халқаро фаолиятини якунлаган футболчи терма жамоага қайтмаслигини айтди.
Жорий мавсум 32 ёшли ярим ҳимоячи АПЛнинг 31та учрашувида майдонга тушиб, 3та голли пас берди.



