UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  0 15:04Суперлига. "Андижон" – "Машъал": Турғунбоев, Абубакар ва Августин Чиди асосийда, Ашортиа, Абдуманнопов ва Стояновски захирада  1 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  2 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  1 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  2 12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  16 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  2 10:25Аёллар Осиё кубоги. Филипинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш йўлланмасини сақлаб қолдик  27 09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  10 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   4 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  30 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0

"Россонери" ҳасрати Янгиликлар

"Россонери" ҳасрати

Футболчилар орасида иримчилари кўп. Ким рақамларнинг бахт келтиришига ишонса, кимлар омадли рақамини ўзи яратади.

Масалан, 1958 йилги мундиалда 17 ёшли Пеле 10-рақамни абадийлаштирди. Орадан 60 йил ўтган бўлса-да, ҳануз асосий юлдузлар мазкур рақамни танлашда давом этяпти. Исталган жамоа тарихига назар солсангиз, бу рақам барча даврларда афсоналарга тегишли бўлган. Келинг, "Милан"ни олайлик.

Сўнгги 35 йилда 10-рақам туширилган қизил-қора либос қуйидаги футболчиларга насиб қилди: 

Рууд Гуллит (1987-1993)

Деян Савичевич (1992 - 1998)

Роберто Баджо (1996)

Звонимир Бобан (1998 - 2001)

Мануэль Руй Кошта (2001 - 2006)

Кларенс Зеедорф (2006 - 2012)

Шундан кейин "россонерилар" осмонини қора булутларидан қоплаганини биласиз. Инқироз ва молиявий фэйр-плей қоидаси жамоа брендига мос юлдузларни харид қилишга имкон бермади. Таркиб йил сайин ўртамиёналашиб борди ва аср бошида халқаро майдонни титратган "қизил-қоралар" учун ЕЧЛ йўлланмаси орзуга айланди.

Бу орада 10-рақамни Гана, Япония ва туркиялик футболчилар елкасида ташиди.

Кевин-Принц Боатенг (2012-14)

Кейсуке Хонда (2014-17)

Ҳакан Чалҳаноглу (2017-21)

Бу учликдан фақат Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"сидан харид қилинган Ҳакан Чалҳаноглу нисбатан яхши таассурот қолдирди. 4 йил давомида жамоа учун 172 ўйин ўтказган турк хавбеки жами 80 та голда иштирок этди. Бироқ, Евро-2020'дан кейин Чалҳаноглунинг душман лагерига кўчиб ўтиши аниқлашди. У энди "Интер" футболчиси. Умуман олганда, Ҳаканнинг "Милан"ни тарк этиши ҳақида анчадан бери гапирилади ва бу кутилган воқеа эди. "Россонерилар"ни шокка туширган хабар кейинроқ чиқди: "Милан"да 10-рақамнинг янги соҳиби маълум.

Ҳа, футбол тарихидаги энг совриндор жамоалардан бири асосий рақамни "Реал"нинг захира ўриндиғида ҳам жой тополмаган Браим Абделкадер Диасга бериб юборди. Бу янгилик жамоа мухлиси сифатида аччиғимни чиқаргани рост. Кейин "бошдан дўппини олиб" ўйлаб кўрсам, Андрей Шевченконинг рақами бугун асосий таркибга муқим ўрнашолмаётган Саму Кастильехода, афсонавий Женнароники 21 ёшли Тоналида экан. Сардор эса Романьолли, Паоло эмас. Хуллас, "Милан"нинг шонли тарихи аллақачон тарихда қолиб кетибди. Жамоанинг сўнгги мавсумдаги ўйини ёрқин хотираларни ёдга солган бўлса-да, бу йил яна совринли ўринлардан четда қолиши мумкин. Қанчалик аччиқ бўлмасин, бу ҳақиқат. Ортиқ Кака, Кафу, Инзаги, Мальдини-ю Несталар йўқ. 39 ёшли Златаннинг елкасига осилиб олган Диас, Салемакерс, Крунич-у Калулулар бор холос. Аламли!

P.s. Яхшиям Франко Барези ва Паоло Мальдинининг рақами "музлатилган"...

Муаллиф :
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика