

Мундиалнинг финал учрашувини бошқариш имкониятингизни қандай баҳолайсиз, деган саволга Карасев шундай жавоб берди:
“Жаҳон чемпионатининг бошланишини сабрсизлик билан кутяпман. Евро-2016нинг гуруҳ босқичида биз бор йўғи иккита ўйинни бошқаргандик. 1/8 финалда эса бизга ишонч билдиришмади. Ҳозир бўлажак мундиалда плей-офф учрашувида ҳакамлик қилишни хоҳлаяпмиз.
Мен реалистман. Лекин олдиндан бир нарса дея олмайман. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Буни ўзбекистонлик ажойиб рефери Равшан Эрматов исботлади. 2010 йилги жаҳон чемпионатининг энг ёш ҳаками бўлиши билан бирга чорак финал ва хатто финални ҳам бошқарди. У ажойиб инсон ҳам”, -деди Карасёв.




