Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди
08 авг 14:12
Янгиликлар
Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди
Ўйин 10 октябрь куни Волгограддаги "Волгоград Арена" стадионида бўлиб ўтади.
Эрон терма жамоаси Россия ва Қатарда ўтган сўнгги икки Жаҳон чемпионатида иштирок этиб, 2026 йилги турнирнинг финал қисмида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Жамоа ФИФА рейтингида 20-ўринни эгаллаб турибди.
Бу жамоалар сўнгги бор 2023 йилда Теҳронда тўқнаш келган ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган. Бу жамоалар ўртасидаги 2017 йилдаги беллашув 1:1 ҳисобида якун топган бўлса, 2011 йили Абу-Дабида ташкил этилган баҳсда Эрон 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, Россия 4 сентябрь куни Иордания билан, 7 сентябрь куни Қатар билан баҳс юритади. Эрон эса 29 августдан 8 сентябргача давом этадиган CAFA турнирида қатнашади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар