Россия чемпиони 2017/18 мавсумда аввалгисидан 1 млн. доллар фойда кўради

Aslanov Jasurbek
29 июн 2017, 21:15
Россия чемпионатининг 2017/18 мавсумдаги чемпиони аввалгисидан 1 млн. доллар кўпроқ даромад топади.

Бу ҳақда Россия Премьер-лигаси президенти Сергей Прядкин маълум қилди.

"Спартак" сўнгги мавсумдаги чемпионлик учун 5 млн. доллар ишлаб олган эди.

"Спартак" 5 млн. доллар ишлаб олди. Келаси мавсум мукофот пули каттароқ бўлади. Лига бир компания билан молиявий жиҳатдан яхши бўлган шартнома имзолади.

Чемпион аввалги мавсумдан миллион доллар кўпроқ даромад топади" - дейди Прядкин.

"Спартак" 2001 йилдан сўнг илк маротаба Россия чемпионига айланди. РФПЛнинг янги мавсум 15 июлдан бошланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ТАСС