Россия CAFA турнирида иштирок этмайди

Mirjalol Normatov
18 апр 2023
РФИ бош котиби Максим Митрофанов Россия термасининг Марказий Осиё Кубогида иштирок этмаслигини маълум қилди.

- CAFA турнирида иштирок этиладими?

- Йўқ, иштирок этмаймиз.

- Расман рад этилдими?

- Ҳа, шундай. Расман рад этдик, - деди Митрофанов.

CAFA турнири 9-21 июнь кунлари Бишкек ва Тошкентда ўтказилади. Унда ҳозирча Эрон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон термалари иштирок этиши кутилмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: sports.ru