Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?
16 ноя 16:56
Янгиликлар
Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?
Бруней футбол федерациясидагилар Россияга қарши ўртоқлик ўйини учун руслар тахминан қанча маблағ сарфлаганини айтди.
Бруней футбол федерацияси президенти Фейсал Юсоффнинг таъкидлашича, РФИ икки жамоа ўртасидаги ўртоқлик ўйини учун барча харажатларни ўз бўйнига олган, "йўлкира"га эса 100 минг доллардан ортиқ маблағ кетган.
"Йўл учун барча харажатларга РФИ (Россия футбол иттифоқи) тўлади. Бу жуда катта маблағ, аммо аниқ айта олмайман. 100 минг доллардан кўпроқ.
Делегациямиз 40 кишидан иборат эди. Меҳмонхона, овқатланиш, кўчиб ўтишлар. Бундан ташқари, бизнинг федерация Россияга қарши ўйин учун мукофот пули ҳам олган" - деди Юсофф.
Эслатиб ўтамиз, Россия - Бруней учрашуви 11:0 ҳисобида якун топди.
Фикрлар
Қуллик қон-қонига сингиб кетганлар нечтайкин яна...
Ростан гапга тушунмайдиган оми мисиз ёки ўзингизни шундай кўрсатасизми))
Мен северний корея десам украинада фақат хохлоллар урушябди деган бўламанми? Ёки гапни охиригача ўқишга эринасизми)))