UZ

Сўнгги янгиликлар

02:18Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Фейха" меҳмонда "Ал Иттифоқ"ни мағлуб этди, Шукуров танаффусда алмаштирилди  0 01:25"Тоттенхем" Тимо Вернерга қизиқиш билдирмаяпти. Футболчи МЛСга йўл олиши мумкин  0 00:54"Ливерпуль" Хулиан Альваресни қандай қўлга киритиш режасини ўйлаб топди  4 00:27Бундеслига. "Лейпциг" ўз уйида "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этди ва ЕЧЛ ҳудудига максимал яқинлашиб олди  0 00:23Ла Лига. Мбаппенинг дубли "Реал"га меҳмонда "Вильярреал"да қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  21 00:05А Серия. "Милан" ўз уйида "Комо"га қарши иродали ғалабага эришди  3 23:35Суперлига. "Бунёдкор" ва "Динамо" ғалаба қозонди, "Насаф" Андижонда дуранг ўйнади  5 23:30АПЛ. Ҳусанов автогол урган ўйинда "Манчестер Сити" "Брайтон" билан дуранг ўйнади  16 23:23"Арсенал" Нико Уильямс билан мулоқот қилмоқда. "Атлетик" вингерига "Бавария" ҳам бефарқ эмас  0 23:01Асрор Алиқулов: "Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ..."  3 22:40Александр Хомяков: "Бугун жангвор дуранг бўлди деб ҳисоблайман"  6 22:22Рўзиқул Бердиев: "Бундай муҳитда ўйнаш ҳар бир жамоа учун ёқимли"  11 22:15"Динамо" "Машъал"ни минимал ҳисобда мағлуб этди  7 22:02АПЛ. "Ноттингем Форест" меҳмонда "Ипсвич"га 4та гол урди ва "Арсенал" билан орадаги фарқ максимал қисқартирди  2 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон" билан дуранг ўйнади, Ҳусановда автогол  60

Россия. 1-тур. "Анжи" ва "Локомотив" дуранг ўйнашди Янгиликлар

Россия. 1-тур. "Анжи" ва "Локомотив" дуранг ўйнашди

Россия премьер лигасининг 1-турида икки ҳамюртимиз тўп тепаётган клублар ўзаро тўқнаш келишди.
Хабарингиз бўлса керак, бугундан Россияда премьер лига ўйинлари старт олди. Чемпионат "Динамо" - "Волга" клублари ўртасидаги баҳс билан бошланди. Москвада кечган учрашувда томонлар жангавор дурангга имзо чекишди. Турнинг яна бир биз учун муҳим бўлган ўйини "Анжи" - "Локомотив" бундан бир неча дақиқа олдин поёнига етди. Айтиш керакки, ушбу иккала жамоада ҳам бугунги кунда миллий терма жамомизнинг асосий фигуралари ҳаракат қилмоқда. Шу боис "Анжи" - "Локомотив" ўйинига бўлган қизиқиш юқори эди.

Афсуски марказий ўйинда ҳамюртларимиз захирада қолдирилди.

Учрашув тафсилотларига қисқача тўхталадиган бўлсак, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда биринчи бўлиб гол киритиш эса меҳмонларга насиб этди. "Темирйўлчилар"нинг тажрибали ҳужумчиси Даме НДойе 62-дақиқага келиб ўзини кўсатди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқишга эришди, 0:1.

Шундан сўнг, Гусс Хиддинк жамоаси ҳам вазиятни ўнглаш учун ҳужумга зўр берди. Бунинг натижасида Анжи ҳисобни тенглаштиришга эришди. Аниқроғи Локомотив ҳимоячиси Ян Дюрица ўз дарвозасига тўп киритиб юбориб, Махачқалъаликларга ёрдам бериб юборди. Орадан бироз ўтиб, "Анжи" ҳисобда олдинга чиқиб олишга ҳам эришди. 83-дақиқада Траоре жамоасининг учрашувдаги иккинчи голини киритишган муваффақ бўлганди. Аммо улар тайёр ғалабани қўлдан бой берди. Боиси "Локомотив" учрашув охирлаб бораётганида яна битта тўп киритиб, мувозанатни тиклай олди.

Шу тариқа мазкур легионерларимизсиз ўтган ўйинда дуранг қайд этилди.


Анжи – Локомотив 2:2 (0:0, 2:2)
14 июль, 19.30, «Анжи-Арена»
Голлар:
0:1 – 62 Н′Дойе, 1:1 – 79, автогол Дюрица, 2:1 – 83 Траоре, 2:2 – 89 Павлюченко.
Анжи – Габулов, Гаджибеков, Ж.Карлос, Жусилей, Тагирбеков, Диарра (Самба, 90), Денисов, Буссуфа, Виллиан, Ионов (Траоре, 46), Это′О.
Локомотив – Гильерме, Шишкин, Чорлука, Дюрица, Янбаев, Тигорев, Тарасов, Миранчук (Ткачев, 59), Самедов, Майкон (Григорьев, 68), Н′Дойе (Павлюченко, 77).

Огоҳлантиришлар: Янбаев (25), Тарасов (74), Тагирбеков (78), Чорлука (90), Гильерме (90).  

Сайтимизнинг чемпионатлар бўлимидаги РОССИЯ да премьер лигани кузатиб бориш мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика