

Бу ҳолат 20 июнь куни Мальоркада содир бўлди. Машина газ баллонлари сақланадиган кичик бинога бироз урилган. Айни дамда оиласи билан Мальоркада хордиқ чиқараётган португалиялик форварднинг ўзи машинада бўлмаган. Ҳодиса сабабли жабрланганлар йўқ. Полиция маълумотига кўра, ҳайдов давомида ҳайдовчи бироз хушёрликни йўқотган.
Якунланган мавсумда Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед" таркибида 39 ўйинда 24 гол ва 3 ассист қайд этди.
"Bugatti Veyron" автомобилини Роналду 2021 йили сотиб олган ва бу дунёдаги энг қиммат автомобил ҳисобланади. Энг қизиғи шундаки, бу автомобил дунёда фақатгина битта.



