UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Златан Ибрагимович: "Италия - бизники!"  3 23:17Лазаревич матбуотдан норози бўлди  7 22:41Эрик тен Хаг: "Исталган эра қачондир тугайди. Биз "Сити" ва "Ливерпуль" билан курашамиз"   8 22:16"Манчестер Юнайтед" Кавани кетишини тасдиқлади  2 21:57Миржалол Қосимов: "Агар ВАР бўлганида, учта пенальти тепишимиз керак эди"  13 21:35Лопес: "Испаниялик дарвозабон жамоа билан бирга эмас. У ҳақда кейинроқ билиб оласиз"  2 21:10Суперлига. "Локомотив"- "Пахтакор" 0:2. Highlights  4 21:07Суперлига. "Қизилқум"- "Сурхон" 2:0. Highlights  3 20:58Суперлига. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Қизилқум" Навоийда зафар қучди, АГМК Самарқандда иродали ғалабани нишонлади  70 20:40"Андижон" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлаган учрашувдан галерея  3 20:28Левандовски кетма-кет иккинчи бор "Олтин бутса"ни қўлга киритди  5 20:11Макларен "Манчестер Юнайтед"га қайтади  6 19:54Левандовскининг собиқ агенти: "Бутун умрингиз давомида "Реал"га ўтишни истаб, охир-оқибат "Барселона"га ўтармидингиз?"  23 19:37Роналдиньо "Милан"ни чемпионлик билан табриклади  3 19:10"Манчестер Юнайтед" Роналдусиз АПЛнинг бирор ўйинида ғалаба қозонолмаган  10

Роналдунинг Жоржина билан муносабатлари қандай бошлангани маълум қилинди Янгиликлар

Роналдунинг Жоржина билан муносабатлари қандай бошлангани маълум қилинди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва унинг севгилиси Жоржина Родригес Netflix тармоғига жойланган сериалида ўзаро муносабатларнинг бошланишини ёдга олди.

Ўзаро муносабатларнинг бошида Роналду Жоржинани ишхонасидан олиб кетди, у Gucci дўконида сотувчи бўлиб ишларди. 

"Негадир у ишдан кейин мени олиб кетиш учун келди, тағин "Бугатти"да! Ҳамкасбларим ҳайратда қолди: мен автобусда келдим ва "Бугатти"да кетяпман", — дея хотирлайди Жоржина.

"Бу мен учун одатий ҳол эди. У менинг дўстим эди. Менинг машиналарим бор, шу боис уни таксида кузатиб қўймайманку! Бу кулгили бўларди.

У дўкондан чиқиб келарди. Мен эса ҳашаматли машиналаримдан бирида ташқарида кутяпман. У ўзини ёш болалардек тутарди. У югуриб келди, машинага ўтирди ва биз уйга жўнадик. У кечгача ишларди.

Мен бошида ўртамизда бундай кучли ҳис-туйғулар пайдо бўлади, уни севиб қоламан деб ўйламагандим. Ростини айтсам, буни кутмагандим. Аммо бир қанча вақт ўтгач, у мен орзу қилган қиз эканлигини ҳис қилдим", — деди Роналду.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика