Роналдунинг асаблари дош бермаяпти, у МЮдан кетмоқчи
24 июн 2022 07:24
Янгиликлар
Роналдунинг асаблари дош бермаяпти, у МЮдан кетмоқчи
Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед"дан кетмоқчи.
Роналду янги бош мураббийи тен Хаг билан бир неча маротаба гаплашди ва мураббийнинг "Олд Траффорд"га ҳужумкор футболни қайтариш тарафдори эканлигидан хурсанд. Бироқ, клубнинг трансфер бозоридаги пассивлик Роналдуга маъқул келмаяпти.
Унинг асаблари дош бермаяпти. Роналдунинг фикрича, МЮ таркибни кучайтириш бўйича фаолликни ошириши лозим. Акс ҳолда, у ўзига янги жамоа қидиради.
Роналду 2021 йилнинг августида МЮга келиб қўшилганди. Унинг шартномаси 2023 йилгача амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Фикрлар