

Бу футболчининг миллий термаси сафида 159-учрашуви сифатида қайд этилди. Европада Роналду терма жамоа таркибида майдонга тушиш борасида 5-поғонада бормоқда. Ундан олдинги ўринларни Серхио Рамос (166), Икер Касильяс (167), Виталий Астафьев (167), ва Жанлуижи Буффон (176) эгаллаб туришибди.



