

Эслатиб ўтамиз, Кришти ана шу беллашувда ўзининг фаолияти давомидаги 700-голини киритганди.
"Бундай ишга ҳамма ҳам қодир эмас. Ҳозирги даражага чиқишимга ёрдам берган жамоадошларим ва мураббийларимга раҳмат. Ғалаба қозона олмаганимиздан жаҳлим чиқди, аммо жамоа билан фахрланаман.
Менда қанча рекорд борлигини билмайман. Вазиятдан завқ олиш керак ва бундай ажойиб маррани забт этишимга кўмаклашганларга ташаккур билдириш лозим.
Рекордлар ўз-ўзидан қайд этилмоқда. Мен уларни қидирмайман, уларни ўзи мени топишади. Ҳаммаси ўз-ўзидан рўй беради, атайлаб рекорд қилиш учун ҳаракат қилмайман", - деди Роналду.




