Роналду "Ювентус"га катта фойда келтиришда давом этмоқда

Mirjalol Normatov
8 сен 2019, 13:45
Криштиану Роналдунинг трансфери "Ювентус"га молиявий томондан ёрдам беришда давом этади.

Футболчининг трансфери нафақат футбол майдонида, балки унинг ташқарисида ҳам ёрдам бермоқда. Ўтган бир йил давомида клубнинг ижтимоий тармоқларидаги обуначилари сони 49,7 миллиондан 83,8 миллионгача кўтарилган.

Бу рақамлар клубнинг бошқа ҳомийлик шартномаларини имзолашда катта эффект беради. Буни биз Adidas компаниясининг клуб билан шартномасини 51 миллион еврогача кўтаргани билан кўрсак бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tuttosport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›