UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  2 09:15Ямал тарихга кирди  9 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  12 08:09Месси Дембелени табриклади  8 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  5 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:50BALLON D'OR-2025  125 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  5 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  12 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  8 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  6 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0

Нега "Реал" ЕЧЛда яхши ўйнамоқда? Роналду ва яна икки омил Янгиликлар

Нега "Реал" ЕЧЛда яхши ўйнамоқда? Роналду ва яна икки омил

Зинедин Зидан ўзининг кетиши борасидаги хабарларни рад этмоқда, у бундай ёлғонларни тўқиётган журналистларга "Оскар" бериш керак деб ҳисоблайди.

ПСЖга қарши ўйиндан олдин Зизу жамоасининг олдида асосий мақсад бор эди - икки тўп фарқ устунлигини бериб юбормаслик. Бунинг учун Зидан асосий таркибнинг икки футболчиси - Модрич ва Кроссдан воз кечди. Марказда Ковачич ва Каземирога ишонч билдирилди, улар эса парижликлар билан идеал даражада ўйнади.

"Реал"да ҳимоя ва ярим ҳимоя ўртасида кичик ёриқлар бор эди, бироқ бу мадридликларга умуман халақит қилмади. ПСЖ футболчилари бу камчиликлардан фойдалана олишмади. Бутун мавсум давомида ПСЖнинг ҳужумкор учлиги кўплаб голлар уриб келаётганди, ҳимояга ҳам катта эътибор қаратилди. Жамоа Неймарсиз "Лига 1"даги каби ўйнай олмади. Ўйин давомида "қироллик клуби" аъзолари рақибларига  ҳеч қандай имконият қолдиришмади.

РОНАЛДУНИНГ ЖИСМОНИЙ ҲОЛАТИ

Криштиану Леброн Жеймс услуби билан ишламоқда - мавсумнинг илк қисмида голлар уради, асосий кучни муҳим ўйинларга сарфлайди. Ҳеч ким чемпионатнинг илк турларидаги  голларни эсламайди, бироқ ЕЧЛ плей-оффи ёки Примеронинг муҳим ўйинларидаги голлар ҳар доим мияга муҳрланиб қолади.

Португалиялик футболчи эътибордан бироз четда қолаётгандек эди, бироқ у ўзини қўлга ола билди ва ички чемпионатда яхши ўйнай бошлади. 10 февралдан кейин Кришти 6 ўйинда 11 гол уриб, 3 голга ассистентлик қилган - "Сосьедад", ПСЖ, "Бетис" ва яна ПСЖга кетма кет голлар киритди. ЕЧЛда эса сўнгги 9 учрашувида рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу натижани Тьяго Сильва ҳамда Дани Алвес каби ҳимоячилари бор жамоага қарши ўйинда қайд этди.

Роналду фантастик даражадаги жисмоний ҳолатда. У ўз кучини ўтган мавсумнинг сўнгги онларигача сақлаб тура олди жамоасининг ЕЧЛ ҳамда Примерода қирол бўлишига ёрдам берди. У қариликни енгиб ўтди, "ўзига отилган миллионлаб танқид тошлари"га муносиб жавоб берди. 33 ёшига кирганида ҳам ПСЖ шайҳлари 400 млн евродан ошиқ маблағ сарфлаган 19, 26га кирган ПСЖ аъзоларидан кучли эканлигини кўрсата олди.

ХАРАКТЕР

"Реал" халқаро майдондаги ҳар бир учрашувда қандай ғалаба қозонаётганини кўрсатиш учун кийиниш хонасидаги видео фейсбукдаги саҳифага жойлаштирилди. ЕЧЛ финал учрашуви таймлар оралиғидаги танаффусда Зидан "ВКонтакте"даги сийқаси чиққан гапларни гапирмаган, "Бизда вазиятлар бўлади, голлар уришимиз керак", каби иборани кўп ишлатган. У 15 дақиқа давомида футболчиларни шундай қувватлантирган, жамоани ҳар бир машғулотларда шунга тайёрлаб борган.

"Мадрид" Анчелотти даврида муҳим жиҳатларни ўзига сингдирган - қон ҳисси, рақибни четга итариб юбориш. Бу ЕЧЛ-2014 финалида кузатилганди, Зидан қўл остида бундай ҳиссиёт асосий ролга ўтди. ПСЖ билан ўтган икки баҳс шуни кўрсатдики, жамоа рақибнинг кичик хатоларидан унумли фойдалана олади. Парижликлар хато қилди (мисол учун Дани Алвес), бу хавфли вазиятга айланди ва дарвозабон учун ҳақиқий бош оғриқ бўлди. хатонинг иккинчисидан гол ўтказиб юборилди, учинчисидан ҳам. Мадридликлар қачон қарсак чалишни билишади, ўшанда бу рақиблар учун жуда оғриқли бўлади. Қаймоқрангли либосни кийиб олган футболчилар эса кутади, ўрганади, Европада ўзлари учун яхши рақобатчи йўқ деб ҳисоблайди.

ПРИМЕРОДАН ОЗОДЛИК 

Мадридда титуль ҳақидаги иллюзиялар фақатгина бир жамоа ортида қурилмайди, бу "Реал" эмас. "Бернабеу"даги баҳсдан кейин чемпионлик учун "Барселона" ва "Атлетико" курашиши маълум бўлди, бу эса Примеронинг ҳар бир ўтаётган тури исботлаб бермоқда. "Бланкос" ЕЧЛнинг 1/8 финалида парижликларни осонлик билан енгишида эса Примеродаги ротациялар ҳам сабаб бўлди.

"Барса" ва "матрасчилар" Испания чемпионлиги, "МЮ" инқироздан чиқиш, "Манчестер Сити" Европани тиз чўктириш, "Бавария" қария Хайнкес билан Германияда яна тенгсиз бўлиш учун курашаётган бир вақтда "Реал" муаммоларсиз катта ўйинларда ғалаба қозонмоқда. Энди жамоа фақатгина уч рақибни мағлуб эта олса тарих зарварақларидан жой олади.

Миржалол Норматов

Рейтинг: +80   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика