Роналду ва Месси яна тўқнаш келиши мумкин

Sherzod Nurmatov
28 сен 2023, 18:30
Мазкур беллашув келгуси йил бошига режалаштирилмоқда.

Январь ойида "Ал Насср" ва "Интер Майами" клублари ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин.

"Insidesport" хабарига кўра, Саудия Арабистони ва АҚШ клублари ўртасида иккита ўртоқлик ўйини ташкил этилади. Улардан бири Хитойда, иккинчиси Форс кўрфази мамлакатларидан бирида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Саудия Про лигаси юлдузлари Франциянинг ПСЖ клубига қарши майдонга тушган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Insidesport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›