UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51"Манчестер Юнайтед" Беллингем билан шартнома имзоламоқчи  0 12:20"Ювентус" "Барселона" юлдузига эга бўлмоқчи  0 11:58"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи олмоқчи  2 11:29"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ "Атлетико" собиқ ҳужумчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр  0 10:47Трент Александр-Арнольднинг келажаги маълум  2 10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  2 09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  3 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  8 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  4 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  7 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  5 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  1 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0

Роналду ва Месси мавзусидан зерикканлар учун: Магуайр vs ван Дейк "жанги"! Янгиликлар

Роналду ва Месси мавзусидан зерикканлар учун: Магуайр vs ван Дейк "жанги"!

Келинг кичик баттл уюштирамиз ва Харри Магуайр ёки Виржил ван Дейкдан бирини танлаймиз.

Виржилнинг 75 млн евро эвазига 2018 йили январь ойида Ливерпулга олиб келингани ҳақида кўп гапирилди. Аммо у Юрген Клопп кемасининг барча тешикларини ёпиб ташлади ва олислар сари тортиб кетди.

2017/18 йилги мавсум ЕЧЛ финалида мағлуб бўлганидан кейин "Ливерпуль"ни тўхтатишнинг иложи бўлмаяпти. Жамоанинг деярли ҳар бир ўйини ғалаба билан якунланмоқда. Бунда эса ван Дейк бераётган ҳиссани юқори ўринга қўйиш мумкин.

Ўтган ёзда "Манчестер Юнайтед" "Лестер"га 80 млн евро бериб, Харри Магуайрни сотиб олмагунча ван Дейк дунёнинг энг қиммат ҳимоячиси бўлиб турганди. Табиийки, шу вақтдан буён икки футболчини ўзаро солиштириш ишлари авж олиб кетди.

Магуайр илк кунлариданоқ МЮнинг асосий калит футболчиси бўлиб келмоқда. Футболчи январь ойида Эшли Янг кетганидан буён жамоа сардори бўлиб турибди.

Хўш, у ушбу мавсумдаги натижалари билан ван Дейкдан устун бўла оладими?

Икки футболчи ҳам ушбу мавсумда АПЛнинг 29тадан ўйинида қатнашишди. Қизиғи шундаки, улар бирор марта ҳам алмаштирилишмади ва барча ўйинларни тўлиқ ўтказишди. Хўш, фойдали иш коеффициенти қандай бўлди?

Ҳимоя

Иккисининг ҳам бўйи деярли бир хил, бу эса ҳимоячиларнинг ўз ва рақиб жарима майдончаси ичида ҳаводаги курашда устунлик яратиб беради. Ушбу мавсумда Магуайр ҳаводаги курашларда 190 имкониятдан 136тасида (71,5 фоиз) ғолиб бўлди. Бу эса ҳар бир ўйинга 4,7тадан тўғри келади дегани. Ван Дейкда эса бу натижа бироз кўпроқ - 190 имкониятдан 143 ғолиблик (75,2 фоиз), бу эса ўртача бир ўйинга 4,9тадан дегани.

Аммо ҳимоячининг асосий хислати - бу подкат ташлаш ва тўпни олиб қўйишда. Магуайр ушбу икки ҳолатда ҳам ван Дейкдан устун: англияликда бир ўйинда ўртача 1,1тадан подкат ва 1,8тадан тўпни олиб қўйиш ёзилмоқда. Нидерландиялик эса ўртача бир ўйинда 0,8 подкат ва 1тадан тўпни олиб қўйишни амалга оширмоқда.

Умумий ҳисоблаганда Магуайр ўз дарвозаси томон бўлаётган 45 ҳужумнинг 32тасини бир ўзи қайтарган ва 53 бора рақибларидан тўпни олиб қўйган. Ван Дейк эса 28 ҳужумнинг 22тасини қайтариб, 30 марта рақиблари оёғидаги тўпни олиб кетган. МЮ футболчиси 24 марта "блок" қўйган ва 132 марта рақиблари ҳужум қилаётган пайтда ўз жарима майдончасидан тўпни тепиб юборган. "Ливерпуль" ҳимоячиси ҳисобида эса 19 "блок" 135 марта тўпни тепиб юбориш бор.

Тартиб-интизом борасида ван Дейк спарринг рақибидан юқорироқ ўринда, у ушбу мавсумда атиги 10 марта фол ишлатиб, 1 марта сариқ олди. Харри 24 марта қоидани бузиб, 4 бора огоҳлантирилди.

Паслар ва дриблинг

Замонавий ҳимоячилар нафақат ҳужумни қайтариши, балки, тўп билан бирга муомалада ҳам етакчи бўлиши керак, худди Магуайр ва ван Дейк каби. Икки футболчи ҳам тўп узатишларда юқори ўринларда.

Ван Дейк ушбу мавсумда 2478 паснинг 2210тасини аниқ амалга оширган. Бу эса 89,2 фоиз аниқлик дегани. Ўртача олганда нидерландиялик футболчи бир ўйинда 0,2 марта "калит" пас беради.

Магуайрда эса 1823тадан 1553та пас ўз манзилига етиб борган - аниқлик 85,2 фоиз. Аммо унинг "калит" паслари ван Дейкникидан кўпроқ - 0,5 марта.

Умуман олганда бир ўйинда "Ливерпуль" тўп назоратини ўртача 59 фоиз вақт давомида ушлаб турибди. МЮда эса бу натижа 53,3 фоизни ташкил қилмоқда. Буни ҳам инобатга олиб қўйиш керак.

"Ливерпуль" ҳимоячиси ушбу мавсумда 3 марта дриблинг ишлатиб, тўпни рақибларига олдириб қўймади. 100 килограммлик Магуайр эса 9 имкониятдан 6тасини унумли фойдаланди. Мавсумда Магуайрдан (4) кўра ван Дейк (2) голга тортадиган қулай вазиятларни камроқ қўлдан чиқарди.

Ҳужум

Ван Дейк бу ҳолатда рақибидан анча устун. У 4 марта рақиблари постига йўл топган бўлса, Харри 1 марта АПЛда гол урди.

Қайд этиш керак, Харрининг йўллаётган зарбаларида ҳам ноаниқлик катта: 26 зарбанинг 8таси дарвозага аниқ борган. Ван Дейкнинг 23 зарбасидан 11таси аниқ кўриниш олган.

Жамоавий ўйин

Харри ва ван Дейк майдонда жамоасининг етакчи футболчилари ҳисобланишади. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед"нинг ғалабаларида футболчиларнинг ҳиссаси катта бўлишини барчамиз яхши биламиз.

Факт шундаки, "Ливерпуль" айни дамда гол ўтказиб юбориш борасида рекорд қайд этмоқда - 21. Бу эса кўпроқ ван Дейкнинг маҳорати билан боғланяпти.

Бошқа бир томондан олиб қаралганда "Юнайтед"да ҳам ишлар жойидадек. Жамоа 30 бора ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан бўлса-да, ўтган мавсумга қараганда ишлар яхшиланганини сезамиз. Чунки МЮ ўтган мавсумда 18-турга келибоқ шунча гол қўйиб юборганди. Демак, ушбу мавсумда Харрининг трансфери жамоанинг ҳимоясига эффект бермоқда.

Магуайр ортга катта эътибор бераётганида Виктор Линдельоф ва Люк Шоунинг жойларига ҳам улгурмоқда. "Ливерпуль"да эса Жо Гомес ҳамда Жоэль Матип ўтган мавсумга қараганда ушбу мавсумда ван Дейкнинг ишини анча енгиллатган. Солиштириш учун: ушбу мавсум Премьер-лигада Магуайр ва Линдельоф 26 ўйинда ўзаро дуэт бўлиб ўйнаб, бирор марта ҳам голга тортадиган яққол хатога йўл қўйишмаган. Ван Дейк ҳамда Гомес эса 14 ўйиндаги шерикликда 2 марта катта хатога йўл қўйишган.

Суд қарори!

Магуайр ва ван Дейкнинг жамоалари ўйинларига бераётган эффектини таърифлаб бўлмайди. Улар айни дамда дунёнинг энг қиммат ҳимоячилари ҳисобланишади.

Агарда бўлиб таҳлил қиладиган бўлсак, ҳимоя аспектларида Магуайрнинг, ҳужум аспектларида эса ван Дейкнинг устунлигини сезишимиз мумкин. Суднинг якуний қарорини эса Сиз чиқаринг!

Аммо тан олайлик, ҳозирда АПЛда улардан зўри йўқ!

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика