UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04Европа лигаси. Ярим финал ўйинлари қачон бўлади?  17 01:55Европа лигаси. "Севилья" ва "Шахтёр" ярим финалга чиқди  26 01:40Златан "Милан"га "бўлажак Златан"ни олиб келди  1 01:24Браво "Манчестер Сити"дан "Бетис"га ўтади   0 01:12Хитой чемпионатидаги энг қиммат футболчилар  3 01:12"Манчестер Сити" Кулибали учун қанча тўламоқчи?   3 00:55Гаттузо ва "Наполи" шартномани узайтириши кутилмоқда  0 00:30Тухель қўлтиқтаёқларда "Аталанта"га қарши ўйинга жўнаб кетди  3 23:59РПЛ. "Локомотив" мавсумни ғалаба билан бошлади  4 23:32"Ювентус" "Арсенал"га футболчиларни алмашишни таклиф қилмоқда  3 23:13Абдураимов ҳамда Муртазоев "Бунёдкор"ни тарк этди   9 22:59Европа лигаси. "Вулверхэмптон" - "Севилья" ҳамда "Шахтёр" - "Базель" учрашувларининг асосий таркиблари маълум!  8 22:46Хуршид Ғиёсов "Бунёдкор" машғулотларига қўшилди  10 22:39Месси "Бавария"га қарши баҳсда қатнашиши мумкин  7 22:23Расман: "Тоттенхэм" илк трансферни эълон қилди  6

Роналду ва Месси мавзусидан зерикканлар учун: Магуайр vs ван Дейк "жанги"! Янгиликлар

Роналду ва Месси мавзусидан зерикканлар учун: Магуайр vs ван Дейк "жанги"!

Келинг кичик баттл уюштирамиз ва Харри Магуайр ёки Виржил ван Дейкдан бирини танлаймиз.

Виржилнинг 75 млн евро эвазига 2018 йили январь ойида Ливерпулга олиб келингани ҳақида кўп гапирилди. Аммо у Юрген Клопп кемасининг барча тешикларини ёпиб ташлади ва олислар сари тортиб кетди.

2017/18 йилги мавсум ЕЧЛ финалида мағлуб бўлганидан кейин "Ливерпуль"ни тўхтатишнинг иложи бўлмаяпти. Жамоанинг деярли ҳар бир ўйини ғалаба билан якунланмоқда. Бунда эса ван Дейк бераётган ҳиссани юқори ўринга қўйиш мумкин.

Ўтган ёзда "Манчестер Юнайтед" "Лестер"га 80 млн евро бериб, Харри Магуайрни сотиб олмагунча ван Дейк дунёнинг энг қиммат ҳимоячиси бўлиб турганди. Табиийки, шу вақтдан буён икки футболчини ўзаро солиштириш ишлари авж олиб кетди.

Магуайр илк кунлариданоқ МЮнинг асосий калит футболчиси бўлиб келмоқда. Футболчи январь ойида Эшли Янг кетганидан буён жамоа сардори бўлиб турибди.

Хўш, у ушбу мавсумдаги натижалари билан ван Дейкдан устун бўла оладими?

Икки футболчи ҳам ушбу мавсумда АПЛнинг 29тадан ўйинида қатнашишди. Қизиғи шундаки, улар бирор марта ҳам алмаштирилишмади ва барча ўйинларни тўлиқ ўтказишди. Хўш, фойдали иш коеффициенти қандай бўлди?

Ҳимоя

Иккисининг ҳам бўйи деярли бир хил, бу эса ҳимоячиларнинг ўз ва рақиб жарима майдончаси ичида ҳаводаги курашда устунлик яратиб беради. Ушбу мавсумда Магуайр ҳаводаги курашларда 190 имкониятдан 136тасида (71,5 фоиз) ғолиб бўлди. Бу эса ҳар бир ўйинга 4,7тадан тўғри келади дегани. Ван Дейкда эса бу натижа бироз кўпроқ - 190 имкониятдан 143 ғолиблик (75,2 фоиз), бу эса ўртача бир ўйинга 4,9тадан дегани.

Аммо ҳимоячининг асосий хислати - бу подкат ташлаш ва тўпни олиб қўйишда. Магуайр ушбу икки ҳолатда ҳам ван Дейкдан устун: англияликда бир ўйинда ўртача 1,1тадан подкат ва 1,8тадан тўпни олиб қўйиш ёзилмоқда. Нидерландиялик эса ўртача бир ўйинда 0,8 подкат ва 1тадан тўпни олиб қўйишни амалга оширмоқда.

Умумий ҳисоблаганда Магуайр ўз дарвозаси томон бўлаётган 45 ҳужумнинг 32тасини бир ўзи қайтарган ва 53 бора рақибларидан тўпни олиб қўйган. Ван Дейк эса 28 ҳужумнинг 22тасини қайтариб, 30 марта рақиблари оёғидаги тўпни олиб кетган. МЮ футболчиси 24 марта "блок" қўйган ва 132 марта рақиблари ҳужум қилаётган пайтда ўз жарима майдончасидан тўпни тепиб юборган. "Ливерпуль" ҳимоячиси ҳисобида эса 19 "блок" 135 марта тўпни тепиб юбориш бор.

Тартиб-интизом борасида ван Дейк спарринг рақибидан юқорироқ ўринда, у ушбу мавсумда атиги 10 марта фол ишлатиб, 1 марта сариқ олди. Харри 24 марта қоидани бузиб, 4 бора огоҳлантирилди.

Паслар ва дриблинг

Замонавий ҳимоячилар нафақат ҳужумни қайтариши, балки, тўп билан бирга муомалада ҳам етакчи бўлиши керак, худди Магуайр ва ван Дейк каби. Икки футболчи ҳам тўп узатишларда юқори ўринларда.

Ван Дейк ушбу мавсумда 2478 паснинг 2210тасини аниқ амалга оширган. Бу эса 89,2 фоиз аниқлик дегани. Ўртача олганда нидерландиялик футболчи бир ўйинда 0,2 марта "калит" пас беради.

Магуайрда эса 1823тадан 1553та пас ўз манзилига етиб борган - аниқлик 85,2 фоиз. Аммо унинг "калит" паслари ван Дейкникидан кўпроқ - 0,5 марта.

Умуман олганда бир ўйинда "Ливерпуль" тўп назоратини ўртача 59 фоиз вақт давомида ушлаб турибди. МЮда эса бу натижа 53,3 фоизни ташкил қилмоқда. Буни ҳам инобатга олиб қўйиш керак.

"Ливерпуль" ҳимоячиси ушбу мавсумда 3 марта дриблинг ишлатиб, тўпни рақибларига олдириб қўймади. 100 килограммлик Магуайр эса 9 имкониятдан 6тасини унумли фойдаланди. Мавсумда Магуайрдан (4) кўра ван Дейк (2) голга тортадиган қулай вазиятларни камроқ қўлдан чиқарди.

Ҳужум

Ван Дейк бу ҳолатда рақибидан анча устун. У 4 марта рақиблари постига йўл топган бўлса, Харри 1 марта АПЛда гол урди.

Қайд этиш керак, Харрининг йўллаётган зарбаларида ҳам ноаниқлик катта: 26 зарбанинг 8таси дарвозага аниқ борган. Ван Дейкнинг 23 зарбасидан 11таси аниқ кўриниш олган.

Жамоавий ўйин

Харри ва ван Дейк майдонда жамоасининг етакчи футболчилари ҳисобланишади. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед"нинг ғалабаларида футболчиларнинг ҳиссаси катта бўлишини барчамиз яхши биламиз.

Факт шундаки, "Ливерпуль" айни дамда гол ўтказиб юбориш борасида рекорд қайд этмоқда - 21. Бу эса кўпроқ ван Дейкнинг маҳорати билан боғланяпти.

Бошқа бир томондан олиб қаралганда "Юнайтед"да ҳам ишлар жойидадек. Жамоа 30 бора ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан бўлса-да, ўтган мавсумга қараганда ишлар яхшиланганини сезамиз. Чунки МЮ ўтган мавсумда 18-турга келибоқ шунча гол қўйиб юборганди. Демак, ушбу мавсумда Харрининг трансфери жамоанинг ҳимоясига эффект бермоқда.

Магуайр ортга катта эътибор бераётганида Виктор Линдельоф ва Люк Шоунинг жойларига ҳам улгурмоқда. "Ливерпуль"да эса Жо Гомес ҳамда Жоэль Матип ўтган мавсумга қараганда ушбу мавсумда ван Дейкнинг ишини анча енгиллатган. Солиштириш учун: ушбу мавсум Премьер-лигада Магуайр ва Линдельоф 26 ўйинда ўзаро дуэт бўлиб ўйнаб, бирор марта ҳам голга тортадиган яққол хатога йўл қўйишмаган. Ван Дейк ҳамда Гомес эса 14 ўйиндаги шерикликда 2 марта катта хатога йўл қўйишган.

Суд қарори!

Магуайр ва ван Дейкнинг жамоалари ўйинларига бераётган эффектини таърифлаб бўлмайди. Улар айни дамда дунёнинг энг қиммат ҳимоячилари ҳисобланишади.

Агарда бўлиб таҳлил қиладиган бўлсак, ҳимоя аспектларида Магуайрнинг, ҳужум аспектларида эса ван Дейкнинг устунлигини сезишимиз мумкин. Суднинг якуний қарорини эса Сиз чиқаринг!

Аммо тан олайлик, ҳозирда АПЛда улардан зўри йўқ!

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +16   

Фикрлар

+4   
04 июн 20:16:52
JonesMU
Albatta, Maguayrning Myudagi hali birinchi mavsumi ekanligini inobatga olsak keyingi mavsumlarda statistikasi yanada yaxshilanishini kutish mumkin.
+3   
04 июн 21:26:10
Patris evra
Menimcha ular jaxonning eng kuchli ximoyachilari
+1   
06 июн 11:03:56
Ramazon Muminov
'never 'alone фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Дейкка нисбатан ноҳақлик бўпти. Магуайр билан Сократисси солиштирила
Хозирги вактда ван Дейкни омади келган Ливерпулни химоясига деярли иш колмаяпти, химояга босим тугна уйинларда курдик ахволини!
+1   
04 июн 22:28:31
Man Yunayted
Baggi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kelib kelib Maguayrmi? Agar faqat APL dagi ximoyachilardan kelib chiqsak Maguayrdan ko'ra Lyaportni tanlardim Van Deykka raqobatchi sifatida. Bu mavsumda Lyaportsiz (jaroxat olgan paytda) M.City sezilarli darajada gollar o'tkazdi.
lyaportmish maguayer 1 òzi nmala qvotti lyaport nma qgan sitida unga òxshagan òyinchilar kòp lyaporti òrnini tòldira oladigan yunayted yomon kòrsez nma ayb maguayerda
+1   
04 июн 20:51:19
Abdunazar
APLda, "Yil o'yini 2-qism"))ni kutamiz, qaysi o'yinligini bilasizlarmi?)) Man.siti vs Liverpul.
   
08 июн 23:51:09
Ливерпуль ачиштирворди хаммангни
Conor Messi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
E mani otam sani otang bilan teng bilib gapir yozishingdan oʻn yoshli bolaga oʻxshisan mani yoshim yigirma beshda oʻn besh yildan beri aniqrogʻi 2005-yilgi el-klassikodan(0-3) beri muxlisli qilaman Barsaga
Разь мужикмаан котта боламан десанг ана нумерини бер хеч бомаса гаплашволамиз
   
08 июн 23:50:29
Ливерпуль ачиштирворди хаммангни
Conor Messi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
E mani otam sani otang bilan teng bilib gapir yozishingdan oʻn yoshli bolaga oʻxshisan mani yoshim yigirma beshda oʻn besh yildan beri aniqrogʻi 2005-yilgi el-klassikodan(0-3) beri muxlisli qilaman Barsaga
25 ? Братишка сан тугилганингда ман кизларни эзиб юрардим узингдан каттага унака каррилама учрашиб косак кулингдан букни иши кемайди 200%
   
08 июн 19:13:35
Conor Messi
Conor Messi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
E mani otam sani otang bilan teng bilib gapir yozishingdan oʻn yoshli bolaga oʻxshisan mani yoshim yigirma beshda oʻn besh yildan beri aniqrogʻi 2005-yilgi el-klassikodan(0-3) beri muxlisli qilaman Barsaga
Man otam oltmish yoshdala san oltmish yoshdamasdursan
   
08 июн 17:39:12
Conor Messi
Ливерпуль ачиштирворди хаммангни фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Чумо шунака ещинг улугми дебил номерини бер отанг тенгиман курасан
E mani otam sani otang bilan teng bilib gapir yozishingdan oʻn yoshli bolaga oʻxshisan mani yoshim yigirma beshda oʻn besh yildan beri aniqrogʻi 2005-yilgi el-klassikodan(0-3) beri muxlisli qilaman Barsaga
   
07 июн 22:40:07
Conor Messi
Ливерпуль ачиштирворди хаммангни фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Уша нопрофессионаллар профессионалларни а...ни чиказвордику
Oʻlgunincha et endi shuni nachora shundan boshqa maqtanadigan narsalarinam yoʻgʻ oʻzi e oʻrgildim sandaqa kecha tuxumdan chiqqan liverchilarni kecha chiqib oʻzlarindan kattalaga osilmoqchi boʻlasila shunichunam bir tinli hurmatiyla yoʻq
   
06 июн 12:23:17
Conor Messi
Ливерпуль ачиштирворди хаммангни фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шунинг учун олтин тупга давогарлик килиб почти 1ни оптида Ван Дейк шунаками эхх силар 2дунё ливерпульга коил коломайсила чунки ачишасила бечоралар
Noprofessionallardan tashkil topgan klubingni nimasini tan olish kere
   
06 июн 11:09:51
Ramazon Muminov
Leroy Sane, Leonel Messi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Isbotlaymi qarang unda: o'tgan yilgi mavsumda man.city-wolverhampton o'yini 1:1 bilan tugaganida sitidagi yagona golni lyaport urgandi. Keyingisi, chempionlik o'yini oxirgi turda brighton-man.city o'yinida 1-1 natija qayd etilayotganida lyaport sitining 2-golini urgan edi va natijada man.city 1-4 hisobida galaba qozonib, chempion bulgan edi. Keyingisi chempionlar ligasida shaxtyorga qarshi o'yinda ham sitining 2- goliga mualliflik qilgandi natijada siti mehmonda 0-3 hisobida galaba qozongan edi. Va yana hokazo boshqa bir qancha o'yinlarda ham o'z hissasini qo'shgan edi. Maguayrga hali ancha bor. Uni jahon chempionatidagi Yerri Minadan eng oxirgi daqiqalarda qo'yib yuborib, gol o'tkazib yuborgan edi. Natijada, Angliya terma jamoasi ba'zo'rg'a penaltilar hisobi bilan galaba qozongan edi. Yomon asabimga tekkan edi usha KATTAKALLA
Химоячига урган голлари учун бахо берилса Рамос энг кучли химоячи хозирги кунда. Химоячи биринчи навбатда химоядаги самарали харакатлари учун кадрланади. Хужум, голлар унинг асосий иши эмас. Ляпорт кучли химоячи бу аник ва Гвардиоланинг тактикасида мухим урин тутувчи футболчи лекин унга факат голлари оркали хулоса чикарманг
   
05 июн 12:49:24
Conor Messi
O'zim Barsa va Mcityni muxlisiman lekin Myugayam simpatiyam bor, shunichun Maguayr kuchliro men uchun, ko'p hollarda Van Deykni gavdasidan qo'rqishadi misol uchun o'tgan yilgi Liverpul-Barsa, yana Millatlar ligasida Angliya-Gollandiya o'yinidayam
   
05 июн 10:37:43
Mirzohid Qodirov
Hidden фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hazlmi bu ? Maguire hali eng zo'riga cqmagan umuman undan Apli o'zida Soyuncu Laporte Alderverldla ancha kucli Aplda eng zo'r ikta disa faqat Van deyk bn Laporte cqberwi mumkun qogani tashashomidi umuman laporte travma oganida cityni zawitasi usiz qanaqa kucszligi ko'rnb qoldi o'zi
futbolchilarning zo'rligi uni jarohat olmasligida. 1 ta o'yinda zo'r oynab 10 ta oyinda davolansa u eng zo'r bo'lmaydi. maguayer va van deyk umuman jarohat olmasdan stabil o'ynayabdi. aplda shu 2 tadan boshqa bunaqa stabil o'yinchi yoq. shunga nazarda tutilgan. masalan marko roys messi va ronaldo kabi o'ynab qo'yadi bazi oyinda lekin 70% o'yinni jarohatda o'tkazadi
   
04 июн 21:46:45
Sheikh of Bukhara
Van deykni omadi Liverpul hujumda judda kuchayib ketdi orqa chiziqda deyarli oyin bumaydi agar Maguayr bilan himoyada solishtirsak statistika ham Maguaayr kuchli ekanini korsatyapti agar himoyada oynasa liverpulni ancha qiynab qoysala kk .
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг