Роналду топ-5 лигаларнинг мутлақ рекордини ўрнатди

28 сен 2020, 08:53
“Ювентус” ҳужумчиси А Cерия 2-тури доирасида “Рома”га қарши баҳсда (2:2) дублга эришди.

Бу Криштиану Роналду учун топ-5 лигалар доирасида урилган 449 ҳамда 450-голлар бўлди. Қайд этилишича, бу тарихдаги энг яхши кўрсаткич. Ҳеч бир футболчи кучли бешлик чемпионатлари доирасида Роналдучалик кўп гол урмаган.

Роналду МЮ сафида АПЛда 84 та, “Реал” сафида Ла Лигада 311 та, “Юве” таркибида А Cерияда 55 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›