Роналду терма жамоаси сафида 4 кун ичида иккита ўйинни асосийда бошлади. Сарри уни жароҳати туфайли алмаштирганини айтганди

17 ноя 2019, 19:30
Португалия Евро-2020 саралаши доирасида сафарда Люксембург терма жамоаси билан ўйнамоқда.

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду терма сафида қаторасига иккинчи ўйинда асосий таркибда майдонга чиқди. Аввалроқ, "Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри Роналдуни кетма-кет икки ўйинда ўзгартиргани ва сабаб сифатида тиззасида жароҳати борлигини маълум қилганди. 



Роналду ҳақида кичик факт: Криштиану фаолияти давомида жарима майдончаси ташқарисидан 117 та гол урган. Бу XXI асрнинг энг яхши натижаси ҳисобланади. (Манба: twitter.com/TeamCRonaldo)

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›