

Меҳмонда ўйнаган "Қироллик клуби" 4:1 ҳисобида ғалабага эришди. Португалиялик футболчи дубл муаллифига айланди. Роналду вазиятлардан бирида майдон мезбонлари ҳимоячиси Густаво Кабралга шундай деди: "Кўўўп пул, чемодан". Бу билан Роналду, "Барселона" "Сельта"га "Реал"дан очко олишга ёрдам берса, мукофот пулини олишини назарда тутди.


