

"Ал-Насср" клуби футболчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони футболи даражаси ўсганини таъкидлади.
"Кўпчилик инсонлар ўз фикрларини айтишади, аммо уларнинг кўпчилиги футболни умуман тушунишмайди. Бу ерда футбол сўнгги 10-15 йилда ўзгарди. Барча жамоалар жуда яхши тайёрланган, курашишга тайёр. Жаҳон чемпионати ҳақида гапирсак, Саудия Арабистони – чемпионларни мағлубиятга учратган ягона терма жамоа. Буни унутманг.
Жаҳон чемпионатида жуда кўп сюрпризлар бўлди: масалан, Жанубий Кория, Африка жамоалар, Коста-Рика Улар ажойиб ўйин кўрсатишди. Ҳозирги кунда ўйинларда ғалаба қозониш шунчаки бўлмайди", -дейди Криштиану Роналду.



